Ислом Махачев бўлажак рақибининг гапларига жавоб қайтарди

Ислом Махачев бўлажак рақиби Иан Мачадо Гаррининг сўзларига жавоб қайтарди.
УФС ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ирландиялик жангчи Иан Мачадо Гаррининг ўзининг сўнгги рақиблари ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Гарри аввалроқ ўзининг сўнгги беш рақиби Махачевнинг беш рақибига қараганда кучлироқ бўлганини таъкидлаган эди.
"Бу йигит жамоадоши Чарлз Оливейрага ҳам ҳурмат кўрсатмайди. Яхши рақибга қарши жанг қилганида эса имкониятни бой берган эди. Шавкат Раҳмонов уни беш раунднинг тўрттасида тўлиқ назорат билан ютган", деди УФС ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони.
Ирландиялик жангчи 2024-йилда Шавкат Раҳмоновга ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубияти ҳисобланади. Шундан сўнг Гарри Карлос Пратес ва Билол Муҳаммад устидан ғалаба қозонди.
Эндиликда Иан Мачадо Гарри 16-август куни УФС 330 турнирида Ислом Махачевга қарши чемпионлик камари учун жангга чиқади.
Айни пайтда Ислом Махачев УФСъда кетма-кет 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги рекорди 28 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этади. Россиялик жангчи сўнгги бор Ню Ёркда ўтказилган УФС 322 турнирида собиқ чемпион австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритган ва УФС тарихида икки вазн тоифасида чемпион бўлган жангчилар қаторидан жой олган эди.
Иан Мачадо Гарри эса сўнгги жангини 2025-йилнинг 22-ноябр куни Қатарда ташкил этилган УФС Фигҳт Нигҳт турнирида фаластинлик Билол Муҳаммадга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. 28 ёшли ирландияликнинг профессионал рекорди 17 ғалаба (шундан 8 таси муддатидан аввал) ва 1 мағлубиятдан иборат.

