Искандер Буилдингс Маврид қурилишини муддатидан 10 ой олдин якунлади
Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган Маврид лойиҳаси қурилиши Искандер Буилдингс томонидан шартномада белгиланган муддатдан 10 ой олдин якунланди. 18-сентабр куни лойиҳа ҳудудида мижозлар, ҳамкорлар ҳамда медиа вакиллари иштирокида ушбу натижага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Искандер Буилдингс Маврид қурилишини муддатидан 10 ой олдин якунлади
Маврид — Искандер Буилдингсънинг Тошкентдаги илк лойиҳаси. Мажмуа 3 та блок ва 299 та хонадондан ташкил топган.
Шартномага мувофиқ, Маврид қурилиши 2027-йил июн ойи охиригача тугалланиши керак эди. Бироқ амалда қурилиш ишлари 2026-йил сентабрида, яъни белгиланган муддатдан 10 ой олдин якунланди.
Искандер Буилдингс бу натижани «+10 ой» ғояси билан ифодалади. Компания учун бу рақам фақат қурилиш жадвалидаги фарқ эмас, балки мижоз учун тежаб қолинган вақтни ҳам англатади.
Ҳозирда Маврид мажмуасида қурилиш ишлари якунланган, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни бошланмоқда. Ушбу жараён тугагач, хонадонларни белгиланган тартибда мижозларга топшириш ишлари амалга оширилади.
Маврид лойиҳасида хонадонлар билан бирга мажмуанинг умумий яшаш муҳити ҳам эътиборга олинган. Ҳудудда ободонлаштирилган ҳовли, болалар майдончалари, спорт ва дам олиш зоналари барпо этилган.
Мажмуа ҳудудида аҳоли фойдаланиши учун китоб жавони ҳам ўрнатилган. Бу Мавридънинг умумий ҳудудларида мутолаа учун яратилган кичик ташаббуслардан биридир.
18-сентабр куни бўлиб ўтган тадбирда Маврид мижозлари ҳам мажмуанинг якуний кўриниши билан яқиндан танишди.

