«Ишончни ҳимоя қилиш» тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати
Агар шахс давлат органининг ҳужжатига ишониб, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса, мазкур ҳужжат кейинчалик арзимаган

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган янги қонун суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулкий ҳамда ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим тамойилларни жорий этмоқда.
Ушбу тамойиллардан ба'зилари қуйидагилардан иборат:
Агар шахс давлат органининг ҳужжатига ишониб, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса (масалан, ажратилган ер ёки бинода инвестиция мажбуриятини бажарган бўлса), ушбу ҳужжат кейинчалик арзимас сабаблар билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Истисно тариқасида, ҳужжат фақат шахс ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган тақдирда ёки жамоат манфаатига реал таҳдид мавжуд бўлгандагина бекор қилиниши мумкин.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилияцизлик (банкротлик) иши қўзғатилгани сабабли кредиторнинг даъвоси кўриб чиқилмай қолса, у олдиндан тўлаган давлат божи тўлиқ қайтариб берилади.
Эндиликда ҳалол инвесторлар ва тадбиркорлар ўз мажбуриятларини бажарганларидан сўнг арзимас камчиликлар туфайли мол-мулки ёки ер майдонидан айрилиб қолиш хавфидан ҳимояланади. Шунингдек, судда иши кўриб чиқилмаган тадбиркорларнинг беҳуда пул йўқотишининг олди олиниб, уларнинг молиявий ресурслари ҳимоя қилинади.

