Дунё

ИШИДни молиялаштирган ва 10 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШга экстрадиция қилинди

ИШИДни молиялаштирган ва 10 йил давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонлик, ҳозирда АҚШ фуқароси бўлган Довуд Ансорий (Козимжон Ғафуров) 23-сентябр куни Грузиянинг Тбилиси шаҳридан АҚШга экстрадиция қилинди. У террорчи ташкилотларга моддий ёрдам кўрсатиш ва жиноий тил бириктиришда айбланмоқда.

“Чойхона” тармоғи ва молиялаштириш

Суд ҳужжатларига кўра, Ансорий Ню-Ёркнинг Бруклин шаҳрида жойлашган радикал гуруҳга раҳбарлик қилган. Гуруҳ Сурияга бориб, ИШИД ва “Ан-Нусра фронти” сафида жанг қилишни режалаштирган кўнгиллиларни молиялаштирган.

Гуруҳ аъзолари ўз тармоғини “Чойхона” деб атаган. Ушбу тармоқ Сурияга кетган жангарилар ҳамда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам бериш учун маблағ йиғган. Натижада 2013-йилда камида уч кишининг Сурияга бориши молиялаштирилган ва уларнинг барчаси у ерда ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ансорий 2016-йил май ойида шерикларидан бири ҳибсга олинганидан беш кун ўтиб, бир томонлама чипта олиб Туркияга қочиб кетган ва шундан бери қидирувда бўлган. 2021-йил ноябр ойида Бруклиндаги федерал ҳакамлар ҳайъати унга нисбатан айблов эълон қилган.

У 2026-йилнинг август ойида Тбилисида ҳибсга олинган ва 23-сентябр куни АҚШга олиб келинган. Бруклин федерал судида бўлиб ўтадиган суд мажлисида унга нисбатан расмий айбловлар ўқиб эшиттирилади.

Агар суд Ансорийнинг айбини исботласа, унга 35 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.