Ирландия ҳукумати вазири зўравонликка қарши курашиш инқироз марказининг розилик ҳақидаги рекламасини танқид қилди
Джим О’Каллаган видеони «бобо-бувилар учун ноўрин ва таҳқирли» деб таърифлади.

Ирландия адлия вазири Зўрлаш оқибатларини бартараф этиш бўйича инқироз марказининг розилик ҳақидаги рекламасини танқид қилди
Ирландия адлия вазири Дублин зўрлаш оқибатларини бартараф этиш бўйича инқироз маркази (DRCC) томонидан розиликни тарғиб қилиш мақсадида яратилган рекламани қоралаб, уни "буви ва боболар учун ноўрин ва таҳқирли" деб таърифлади.
Рекламада буви ва бобонинг ёш болани жон-дили билан қучоқлаётгани, улар набира қизга ўгирилганда эса қизнинг норози бўлиб тургани кўрсатилган. Унда шундай ёзув бор: "ҳамма ҳам қучоқланишни хоҳламайди. Ҳатто ўзларини яхши кўрадиган инсонлар томонидан бўлса ҳам".
Аллақачон олиб ташланган ушбу реклама танқидларга сабаб бўлди ва New York Post каби нашрларни ўз ичига олган халқаро оммавий ахборот воситалари эътиборини тортиб, кенг муҳокама қилинди.
Бўлими ушбу кампанияни молиялаштирадиган «Fianna Fáil» партияси сиёсатчиси Жим О'Каллаган видео DRCC билан мулоқотдан сўнг олиб ташланганини айтди.
Унинг таъкидлашича, видео "Ҳукумат қарашларини ифодаламайди".
"Бу видео буви ва боболар учун ҳам ноўрин, ҳам таҳқирли эди ва расмийларимнинг улар билан мулоқотидан сўнг DRCC томонидан олиб ташланди.
Жинсий муносабатларга келганда одамларнинг розилик тушунчасини англашини таъминлаш жуда муҳим бўлса-да, бу видео ушбу мақсадга хизмат қилмади ва кўп жиҳатдан акс натижа берди."
Видео DRCC томонидан олиб борилаётган 'Ве-Сонсент' («Биз розимиз») номли кампаниянинг бир қисми эди.
Ирландиянинг RTÉ телерадиокомпаниясига берган баёнотида DRCC шундай деди: "We-Consent — бу Дублин зўрлаш оқибатларини бартараф этиш бўйича инқироз марказининг профилактика ишлари доирасидаги узоқ муддатли кампания бўлиб, Ирландияда розилик ҳақидаги хабардорликни ва унга амал қилишни оширишга қаратилган.
Биз шахсий чегараларни ёшликдан ҳурмат қилиш ва бошқаларнинг чегараларини ҳам ҳурмат қилиш ғоясига асосланган учта видео яратдик.
Ушбу видеолар биз кутган ижобий таъсирни кўрсатяптими-йўқми, шу ҳақда ўйлаб кўраётганимизда, уларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан олиб ташлаймиз."
'Ве-Сонсент' кампанияси Адлия вазирлиги билан бир қаторда, Болалар, тенглик, ногиронлик, интеграция ва ёшлар ишлари вазирлиги ҳамда CUAN (Оилавий, жинсий ва жинсга асосланган зўравонликга қарши агентлик) томонидан ҳам қўллаб-қувватланади.
Ушбу учта ташкилотнинг барчасига изоҳ олиш учун мурожаат қилинган.
«Fine Gael» сенатори Гарет Скаҳилл ушбу видео ресурслардан нотўғри фойдаланиш эканини айтди.
"Бу ерда ташвишли нарса шундаки, давлат маблағлари энг яхши ҳолатда яхши ўйланмаган, энг ёмон ҳолатда эса ҳақоратли ва кекса аҳолимизга зарар етказиши мумкин бўлган рекламани молиялаштиришга сарфланган", деди у.
"Розилик масаласи жуда жиддий ва мен Зўрлаш оқибатларини бартараф этиш бўйича инқироз маркази ва бошқа агентликлар ҳар куни зўрлаш ва жинсий зўравонликнинг ситамдийдалари, шу жумладан болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун олиб бораётган муҳим ишларни эътироф этаман.
Бироқ давлат томонидан молиялаштирилган ушбу ижтимоий тармоқ видеоси мақсаддан мутлақо йироқдир."
У сўзида давом этди: "Кейин чи? Ушбу Рождествода оила аъзоларимиз билан кўришишдан олдин Дублин, Шеннон, Нок ва Корк аэропортларининг кутиб олиш залларида розилик шаклларини имзолашимиз керак бўладими?"

