Иркутскда Ўзбекистон фуқароси қизини 4-қаватдан ташлаб юборгани учун 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Иркутск суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ўз қизини ўлдиришга суиқасд қилиш иши бўйича ҳукм чиқарди. Эркак 17 ёшли қизнинг хатти-ҳаракатини оилавий анъаналарга ҳақорат деб ҳисоблаб, унга шафқатсизларча жисмоний тажовуз қилган. Воқеа ота қизининг бир йигит билан учрашганидан хабар топганидан кейин содир бўлган. Қиз «оила шаънини булғади» деб ҳисоблаган эркак аввалига уни квартирада аёвсиз калтаклаган, кейин эса […]

Иркутскда Ўзбекистон фуқароси қизини 4-қаватдан ташлаб юборгани учун 7,5 йилга қамалди
Иркутск суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ўз қизини ўлдиришга уриниш иши бўйича ҳукм чиқарди. Эркак 17 ёшли қизнинг қилмишини оилавий анъаналарга ҳақорат деб ҳисоблаб, унга шафқатсизларча муносабатда бўлган.
Воқеа ота қизининг йигит билан учрашганидан хабар топганидан кейин содир бўлган. Қиз «оила шаънини булғади» деб ҳисоблаган эркак аввалига уни квартирада аёвсиз калтаклаган, кейин эса тўртинчи қават деразасидан улоқтириб юборган.
Катта баландликдан йиқилиш натижасида 17 ёшли қиз кўплаб синиқлар ва оғир жароҳатлар олган. У фақат ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам ва узоқ давом этган даволаниш туфайли омон қолган.
Тергов ва суд жараёнида Ўзбекистон фуқароси ўз айбига иқрор бўлмаган ва пушаймонлик билдирмаган. У ўз ҳаракатларини «асрий анъаналар ва маданий хусусиятлар» билан очиқчасига оқлаб, қаттиққўл тарбия доирасида бундай жазолашга ҳаққи борлигини даъво қилган.
Бироқ суд судланувчининг важларини асоссиз деб топди ва унинг ҳаракатларини ўта оғир жиноят деб таснифлади. Эркак 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

