Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Берлин Эсономисс Ўзбекистон саноатининг рақобатбардошлигини баҳолашнинг янги ёндашувларини муҳокама қилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (Марказ) Германиянинг Берлин Эсономисс тадқиқот маркази вакиллари иштирокида саноат сиёсати, таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш масалаларига бағишланган экспертлар семинари бўлиб ўтди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Берлин Эсономисс Ўзбекистон саноатининг рақобатбардошлигини баҳолашга доир янги ёндашувларни муҳокама қилди.
Семинар давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга оид тадқиқот натижалари ва эксперт хулосалари юзасидан фикр алмашилди. Марказ мутахассислари мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини тақдим этди.
Ўз навбатида, германиялик мутахассислар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.
) доирасида тайёрланган «Саноат сиёсати: назарий ёндашувлар ва эмпирик маълумотлардан Ўзбекистон учун сабоқлар» номли тадқиқот натижалари ҳам тақдим этилди.
Тақдим этилган таҳлилга кўра, 2017 йилдан кейин Ўзбекистонда саноатни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берган. Тариф чораларининг улуши 10 фоиз бандга қисқарган, субсидиялардан фойдаланиш эса сезиларли даражада кенгайган.
Тадқиқот натижалари давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари асосан иқтисодиётнинг рақобатбардош тармоқларига, жумладан, металлургия, тоғ-кон ва кимё саноатига йўналтирилганини ҳам кўрсатди.
Шу билан бирга, германиялик экспертлар Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлиги таркибидаги ўзгаришлар, аввало, 2017 йилдан буён амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, ташқи савдони эркинлаштириш ва бозор механизмларини ривожлантириш натижаларини акс эттиришини таъкидлади.
Муҳокамалар чоғида корхоналар унумдорлигини ошириш, саноат сиёсати самарадорлигини кучайтириш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Томонлар иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, саноатни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ҳамда миллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар бўйича эксперт баҳолари билан ўртоқлашди.
Берлин Эсономисс билан иқтисодий ўзгаришларни ўрганиш ва барқарор ривожланиш масалалари бўйича тадқиқот ёндашувларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий-таҳлилий ҳамкорлик ривожлантириб келинмоқда.
Томонлар экспертлар мулоқотини давом эттириш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон ва Германия тадқиқот марказлари ўртасидаги илмий-таҳлилий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

