Иқлим ўзгаряпти – бизни нима кутмоқда?
Иқлим ўзгариши ҳақиқатми? Шундай бўлса, унга қандай тайёргарлик кўришимиз керак? Марказий Осиё давлатларининг биргаликда чора кўриши қанчалик муҳим? Тошкентда «Барқарор ривожланиш мақсадларида Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг табиий ресурсларга таъсирини юмшатиш йўллари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди.

Иқлим ўзгаряпти – бизни нима кутмоқда?
- Иқлим ўзгариши ҳақиқатми?
Ҳа. Иқлим ўзгаришининг энг дастлабки белгиси — музликлар. Уларнинг тез суръатда эриб бораётгани иқлим ўзгаришининг яққол исботидир.
Ҳа, иқлим ўзгаряпти. Аммо бу мавзу атрофида асоссиз талқинлар ҳам анчагина. Ҳароратнинг ошиши — факт. Тунги ўртача ҳарорат кундузгига қараганда кўпроқ кўтарилган. Кундузги ҳарорат 1,5 даражага ошган бўлса, тунги ҳарорат 2,5 даражага кўтарилган.
Ҳозир биз иқлим исиши жараёни давом этаётган даврда яшаяпмиз. Бу жараён инсоният томонидан ҳали тўлиқ ўрганиб бўлинмаган.
Бу ҳақиқат. Биринчидан, ер юзаси ҳарорати ўзгариб боряпти. Иккинчидан, ёғин миқдори ҳам ўзгаряпти.
- Қозоғистонда ҳам музликлар эрияптими?
Ҳа, албатта. Биз ҳам бутун минтақада кузатилаётган муаммоларга дуч келмоқдамиз.
Бу ҳолат ҳамма жойда кузатилмоқда. Ҳимолайда ҳам, Помирда ҳам, Европада ҳам музликларнинг қуйи чегараси юқорилаб боряпти.
Бунда энг яхши, ўртача ва энг ёмон ссенарийлар ишлаб чиқилади. Биз ана шу ссенарийларга мослашишимиз керак.
Биз Ер шарида кечаётган жараёнларни ўрганмоқдамиз. Аммо Ердан ташқаридаги жараёнларни тўлиқ ўрганиш учун инсоният ҳали етарли техник имкониятларга эга эмас. Шунинг учун биз буни инсоннинг Ердаги фаолияти, нефт ва газ каби табиий ресурслардан фойдаланиши билан боғлаймиз. Ер юзаси устида маълум бир қобиқ ҳосил бўлади ва бу Қуёш нурланишининг қайтишига таъсир қилади. Иқлимнинг исиши ёки совиши, асосан, ер юзасига етиб келадиган Қуёш нурланишига боғлиқ.

