Маҳаллий

“Ипподром”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ”, “Авиасозлар” ва “Фарҳод” бозорлари ва уларнинг шохобчалари хусусий инвесторларга сотилади

Тошкентдаги ъЧилонзор буюм бозориъ, ъЎрикзоръ, ъҚўйлиқъ, ъАвиасозларъ ва ъФарҳодъ каби қатор бозорлар ва савдо комплекслари хусусий инвесторларга сотилади. Улар ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда кўнгилочар марказлари, шунингдек, кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этилади.

“Ипподром”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ”, “Авиасозлар” ва “Фарҳод” бозорлари хусусий инвесторларга сотилади.

Тошкент шаҳридаги бир қатор бозорлар ва уларнинг шохобчалари оммавий савдога чиқарилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27-июлда имзолаган “Тошкент шаҳрини 2026−2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида хўжалик жамиятлари бошқарув органлари қарорлари асосида бир қатор бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга қўйилади.

Қарорга илова қилинган рўйхатда “Чилонзор буюм бозори”, “Ўрикзор савдо комплекси” ҳамда “Қўйлиқ”, “Авиасозлар” ва “Фарҳод” деҳқон бозорлари, шунингдек, Сергели автомобил бозори ҳам мавжуд.

Ушбу обьектларни сотувга тайёрлаш ва савдоларни ташкил этишда “Тошкент инвест компанияси” буюртмачи этиб белгиланди. Компания бозор ва савдо комплексларини тайёр бизнес лойиҳаси шаклида савдога чиқаради. Бунинг учун мастер режалар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади.

Ҳужжатга мувофиқ, сотувга қўйиладиган бозор ва савдо комплекслари ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш шарти қўйилади.

Шунингдек, айрим ер участкалари ва муниципал кўчмас мулк обьектлари “Тошкент инвест компанияси”га устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилиши мумкин. Компания ушбу ҳудудларда тайёр обьектларни қуриш ёки реконструксия қилиш ҳамда уларни электрон онлайн-ауксион орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарорда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш орқали шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва савдо-сервис соҳасини замонавий талаблар асосида ривожлантириш кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2025-йил март ойи охирида бўлиб ўтган йиғилишда давлат мулки обьектларини хусусийлаштириш, хусусан, бозорларни бошқаришда ҳокимликларнинг мажбурий иштирокини бекор қилиш бўйича режалар муҳокама қилинган эди. Ҳозирда республикадаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли.

Декабр ойида Хитойнинг Шенг Ке-Интернатионал компанияси Тошкент шаҳридаги 1,83 гектар майдондаги мулк ва “Аския” бозори ҳудуди бўйича савдолар ғолиби бўлди. Икки қатнащи иштирокидаги ауксион 15 дақиқа давом этди ва 225,59 млрд сўмлик битта ставкадан сўнг якунланди.

Тошкент шаҳридаги Юнусобод бозори ўрнида ҳам экобозор, савдо маркази, офислар, ерости автотураргоҳи, томида ресторанлар ва яшил ҳудуд мавжуд бўлган уч қаватли мажмуа қурилиши режа қилинган.

Бундан ташқари, 2025-йил апрелда Миробод туманидаги “Бешқўрғон” бозори (“Рисовый” номи билан машҳур) филиалининг бино ва иншоотлари кимошди савдосига қўйилган эди. Унинг ўрнида экобозор, дўконлар, кинотеатрлар, болалар майдончалари, фитнес ва бизнес марказидан иборат 6 қаватли савдо мажмуасини қуриш режа қилинмоқда.