иПҳоне 18 Про Мах ва Галахй С26 Ултра чидамлилиги бўйича таққосланди

**иПҳоне 18 Про Мах ва Галахй С26 Ултра чидамлилик синовида солиштирилди**
ПҳонеБуфф ЁуТубе канали муаллифлари иПҳоне 18 Про Мах билан Галахй С26 Ултраънинг мустаҳкамлигини таққослаб кўришди.
Биринчи синовда смартфонлар бир метр баландликдан ташланди. Иккаласининг ҳам орқа панелидаги шиша дарз кетди, бироқ Аппле флагмани яхшироқ ҳолатда қолди. Самсунг телефони эса ташқи кўриниш жиҳатидан анча кўпроқ зарар олди.
Иккинчи босқичда қурилмалар бурчаги билан ерга урилди. Ҳар иккала смартфоннинг алюминий рамкалари тирналди, аммо иПҳоне 18 Про Махъдаги шикастланишлар жиддийроқ бўлиб, сезиларли эзилган жойлар ҳам пайдо бўлди. Айнан шу босқичда Галахй С26 Ултра устун келди.
Учинчи синов — экран томони билан тушириш — ҳал қилувчи бўлди. иПҳоне дисплейи бутун қолди, Галахйъники эса чилпарчин бўлди. Шу билан бирга, унинг бармоқ изи сканери ишламай қолди.
Кейинги раундларда баландлик 1,5 метргача оширилди, аммо вазият деярли ўзгармади. Қизиғи шундаки, иПҳоне 18 Про Мах экрани фақат олтинчи ва охирги қулашдан кейингина дарз кетди.
Галахй С26 Ултра эса 53 балл тўплади.
Дроп-тестни илмий тажриба деб бўлмайди, аммо у смартфонлар тасодифан тушиб кетганда нималар юз бериши мумкинлиги ҳақида умумий тасаввур беради. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, иккала қурилма ҳам ғилофсиз синовдан ўтказилган, шунинг учун реал ҳаётда ҳимоя билан улар, албатта, чидамлироқ бўлади.

