Иқтисодиёт

Ипак Юли Банкъдан Виса Кидс - фарзандингизнинг биринчи банк картаси

Ипак Юли Банк 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун Виса Кидс карталарини чиқаришни бошлади. Энди бола ўз картаси орқали харидларни мустақил равишда тўлаши, ота-оналар эса унинг харажатларини назорат қилиши ва чекловлар ўрнатиши мумкин.

Ипак Юли Банкъдан Виса Кидс — фарзандингиз учун илк банк картаси

Виса Кидс — ҳаммасини ўзи қилишни хоҳлайдиган болалар учун

Болалар улғайгани сайин, улар кўпроқ нарсани мустақил бажаришни ва ўз маблағларини бошқаришни истай бошлайди. Масалан, тушлик ва йўл ҳақини тўлаш, мактаб учун керакли буюмларни харид қилиш ёки ёқтирган нарсаси учун пул йиғишни бошлашади. Виса Кидс ёрдамида болалар харидларни ўзлари амалга оширади ва аста-секин пулни бошқаришни ўрганади.

Ота-оналар эса иловада ҳар бир операция бўйича билдиришномаларни кўриб, фарзандларининг харажатларини назорат қилиб боришлари мумкин. Шунингдек, улар фарзанди бир кунда ёки бир ойда қанча маблағ сарфлаши мумкинлигини олдиндан белгилаб қўйишлари мумкин.

Виса Кидс билан болалар дўконларда ва онлайн харидларни мустақил равишда амалга ошириши, шунингдек, белгиланган лимит доирасида нақд пул ечиб олиши мумкин.

Масалан, ойлик лимит 1 000 000 сўм қилиб белгиланса, фарзанд бир ойда ушбу суммадан ортиқ маблағ сарфлай олмайди. Бу лимит фақат Виса Кидс картасига тегишли бўлиб, бола ўз картасидан қанча пул сарфлаши мумкинлигини белгилайди.

Лимитни картани банк филиалида очиш вақтида белгилаш, кейин эса Ипак Юли Мобиле иловасида ўзгартириш мумкин.

Лимитлардан ташқари, ота-она карта бўйича бошқа созламаларни ҳам ўрнатиши мумкин: агар ҳозирча керак бўлмаса, онлайн харидларни ўчириб қўйиш ёки картани вақтинча блоклаш мумкин. Вояга етмаганлар учун мўлжалланмаган тоифадаги операциялар эса автоматик тарзда чекланади.

Тўловлар савдо нуқтасининг МСС-коди асосида чекланади. Вояга етмаганларга товарларни сотиш қонунчилик билан тартибга солинади ва сотувчи томонидан амалга оширилади.

Виса Кидс картасини қандай расмийлаштириш мумкин?

Виса Кидс ота-она номига расмийлаштирилади ва унинг сўмдаги Виса картасига уланади. Картанинг ўзида эса боланинг исми кўрсатилади.

Виса Кидс картасини расмийлаштириш учун ота-онада Ипак Юли Банкънинг қуйидаги Виса карталаридан бири бўлиши керак:

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.