Иқтисодиёт

Ипак Юли Банк Аппле Пай хизматини иşга туşирди

Аппле Пай - мобил тöловларни янада қулай, тезкор ва хавфсиз қилувçи замонавий тöлов усули бöлиб, иПҳоне ёки Аппле Ватч орқали осон ва контакциз харидларни амалга оşириş имконини беради.

Ипак Юли Банк Аппле Пай хизматини ишга туширди

Мижозлар контакциз тўловни амалга ошириш учун иПҳоне ёки Аппле Ватчъни тўлов терминалига яқинлаштиришлари кифоя. Аппле Пай орқали амалга ошириладиган ҳар бир харид Фасе ИД, Тоуч ИД ёки қурилма пароли ёрдамида тасдиқланади. Бундан ташқари, ҳар бир тўлов учун ноёб, бир марталик динамик хавфсизлик коди яратилади. Аппле Пайъдан озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, таксилар, ресторанлар, қаҳвахоналар, чакана савдо дўконлари ва бошқа кўплаб жойларда фойдаланиш мумкин.

Мижозлар Аппле Пайъдан иПҳоне, иПад ва Мас қурилмаларида иловалар ёки Сафари браузери орқали интернетдаги харидлар учун ҳам фойдаланиш имкониятига эга. Бунда алоҳида аккаунт яратиш ёки етказиб бериш ва тўлов маълумотларини ҳар сафар қайта киритиш талаб этилмайди. Аппле Пай орқали озиқ-овқат ва маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари, онлайн харидлар, транспорт, автотураргоҳ ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириш янада қулайлашади. Шунингдек, Аппле Ватчъдаги иловаларда ҳам Аппле Пай орқали тўлов қилиш мумкин.

Хавфсизлик ва махфийлик - Аппле Пайънинг асосий тамойиллари

Мижоз Аппле Пай орқали кредит ёки дебет картасидан фойдаланганда картанинг ҳақиқий рақами қурилмада ҳам, Аппле серверларида ҳам сақланмайди. Унинг ўрнига қурилмага Девисе Ассоунт Нумбер - ноёб қурилма ҳисобрақами бириктирилади. У шифрланади ва тўлов маълумотларини хавфсиз сақлаш учун мўлжалланган, халқаро стандартларга жавоб берувчи махсус Сесуре Элемент чипида ҳимояланган ҳолда сақланади.

Аппле Пайъни улаш жуда осон: иПҳонеъда Валлет иловасини очинг, “+” тугмасини босинг ва Ипак Юли Банкънинг кредит ёки дебет картасини қўшиш бўйича кўрсатмаларга амал қилинг. Карта иПҳоне, иПад ёки Мас қурилмасига қўшилгач, мижоз дарҳол Аппле Пайъдан фойдаланишни бошлаши мумкин. Шу билан бирга, Ипак Юли Банк карталари орқали тақдим этиладиган барча бонуслар ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолади.

1990-йилда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи хусусий банки сифатида асос солинган Ипак Юли Банк бугунги кунда 4,5 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатмоқда. Банк чакана, корпоратив ва инвестицион маҳсулотларнинг кенг доирасини таклиф этади, 6 миллиондан зиёд карталарни муомалага чиқарган ҳамда 900 дан ортиқ банкомат ва 20 000 ПОС-терминалдан иборат тармоққа эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.