Интерпол қидирувида бўлган эркак Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

Интерпол қидирувида бўлган эркак Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Йирик миқдорда фирибгарлик содир этганликда айбланаётган фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (Жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Икки мамлакат Интерпол бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс Грузия ваколатли органлари томонидан ушланган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг сўрови қаноатлантирилиб, тегишли процедуралар якунлангач, уни Ўзбекистон томонига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва Тошкентга олиб келинган.

