Бошқа

Интернетда ҳаёт учун хавфли ҳақиқий инсон мумиялари сотила бошлади

Интернетда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳақиқий мумиялар савдоси бошланди. Бу ҳақда Накед Ссиенсе хабар берди. Интернет дўконларида сотилаётган инсон мумиялари оддий почта орқали жўнатилмоқда, бу эса биологик хавф туғдириши мумкин.

Буюк Британия, Литва, Италия ва Австралия университетларининг соғлиқни сақлаш, биология, анатомия ва кимё соҳасидаги мутахассислари ижтимоий тармоқлар, интернет дўконлари ва ауксион сайтларидаги эълонларни ўрганиб чиқишди. Улар 2015-йилдан 2025-йилгача бўлган даврга оид инсон қолдиқлари акс этган 122 та ва ҳайвон қолдиқлари акс этган 6 та нашрни таҳлил қилдилар.

Баъзи материаллар 2014-йилдан бери инсон қолдиқлари савдосини кузатиб келаётган тадқиқотчилардан бирининг архивидан олинди. Эълонлар таҳлили шуни кўрсатдики, сотувга қўйилган айрим мумияларда замбуруғли инфексия белгилари мавжуд бўлган. Сотувчилар эса харидорларни улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳақида огоҳлантирмаган.

Мўмиёлашга хос бўлган қуруқлик биологик жараёнларнинг тўлиқ тўхташига кафолат бермайди. Сақланиб қолган микроорганизмлар нотўғри муҳитда ташилганда ва сақланганда қайта фаоллашиши мумкин. Замбуруғ споралари ҳавога тарқалиб, мумия билан ишлаётган ёки уни ташиётган одамлар учун хавф туғдиради.

Тадқиқотчилар хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган бошқа ҳолатни ҳам аниқладилар. 22 та ҳолатда одамлар мумия қолдиқларига қўлқопсиз ва ниқобсиз тегинган. Бундай ҳимоя воситалари нафақат микроорганизмлардан сақланиш, балки балзамлашда ишлатилган моддалар сабабли ҳам зарурдир.

Хавф шундаки, тарихнинг турли даврларида жасадларни сақлаш учун мишяк (маргимуш), симоб ва қўрғошин каби заҳарли моддалар ишлатилган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолатларда битум, кедр мойи, натрон, ўсимлик смолалари ва бошқа моддалардан фойдаланилган. Уларнинг хусусиятлари турлича бўлиб, айрим бирикмалар терини ва нафас йўлларини таъсирлантириши ёки катта миқдорда бўлганида жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин.

Юқоридаги тадқиқот натижаларини мумия қолдиқларининг бутун жаҳон бўйича глобал бозорига татбиқ этиб бўлмайди. Аммо бу изланишлар уларнинг интернетдаги савдоси ва ҳаракати хатарлар келтириб чиқаришини кўрсатмоқда. Аввалроқ 1991-йилда Ўтзтал Алп тоғларида аниқланган 5300 йиллик мумияда замонавий ва қадимий бактериялар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.