Интернет нашрлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди
13-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти ташаббуси билан интернет нашрлари раҳбарлари ва ходимлари, медиа соҳаси мутахассислари ҳамда ҳудудий интернет ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Видеоконференсия алоқа тизими орқали гибрид форматда ташкил этилган тадбирда республиканинг барча ҳудудларидан интернет нашрлари вакиллари онлайн тарзда қатнашди....

Интернет нашрлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди
2023-йил 13-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти ташаббуси билан интернет нашрлари раҳбарлари, ходимлари, медиа соҳаси мутахассислари ва ҳудудий интернет ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Видеоконференсия алоқа тизими орқали гибрид форматда ташкил этилган тадбирда республиканинг барча ҳудудларидан интернет нашрлари вакиллари онлайн равишда қатнашди.
Учрашув интернет нашрлари фаолиятини ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни аниқлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва медиа маконини такомиллаштириш масалаларига бағишланди.
Тадбир давомида Президентнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Жумладан, оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамаларда журналистларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг замонавий механизмларини яратиш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, узлуксиз малака оширишни ривожлантириш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш ва ижодий фаолиятни рағбатлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, унинг журналистлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрнини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида интернет ОАВ аудиториясини кенгайтириш, контент сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, таҳририятлардаги ташкилий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирилди.
Шавкат Мирзиёев матбуот ва ОАВ ходимларига табрик йўллади
"Байрамингиз билан, юраги чандиқларга тўла ҳамкасбим!"
Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ОАВ ходимларини мукофотлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Манба: Мирзиёев Қатардаги таъзия маросимида иштирок этиши мумкин.
Икки кичик сайёра – астероидларга ўзбекистонлик олимлар номи берилди.
«Бойўғли»лар чиндан ҳам хавф остидами?
Франсияда кўпчилик қўрққан ҳодиса рўй берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова лавозимини тарк этган – манба.
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди.
Бахтиёр Шералиев биологист-ихтиолог / генетик.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «

