Интернатионал Эхпо Гроуп кузги халқаро кўргазмалар туркумига таклиф этади
ъЎзекспомарказъда Интернатионал Эхпо Гроуп халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларининг кузги серияси бўлиб ўтади. Улар тиббиёт, энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва қадоқлаш технологияларини қамраб олади.

Интернатионал Эхпо Гроуп кузги халқаро кўргазмалар туркумига таклиф этади
Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Интернатионал Эхпо Гроуп жамоаси мамлакатнинг барча аҳолисини ушбу улуғ ва қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этади. Компания жамоаси янги тараққиёт ва юксалишлар сари одимлаётган Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик ва барқарор ривожланиш, барча юртдошларга эса мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилайди.
2026-йил кузида Интернатионал Эхпо Гроуп МЧЖ “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида тиббиёт, энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда қадоқлаш технологияларига бағишланган қатор халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларни ташкил этади.
Бугунги кунда Ўзбекистон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, саноатни модернизация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда. Халқаро кўргазмалар ушбу мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, замонавий технологиялар трансфери, инвестицияларни жалб этиш ва янги бизнес ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун самарали майдон вазифасини ўтайди.
Ҳар йили Интернатионал Эхпо Гроуп томонидан ташкил этиладиган кўргазмалар дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, ускуналар етказиб берувчилар, инвесторлар, давлат органлари, тармоқ уюшмалари ҳамда бизнес вакилларини ягона майдонда бирлаштиради. Иштирокчилар ўз маҳсулот ва ишланмаларини намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
15−17-сентабр кунлари 18-халқаро УзМедЕхпо кўргазмаси бўлиб ўтади.
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, соҳани рақамлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш ушбу йўналишдаги халқаро тадбирларга бўлган қизиқишни тобора оширмоқда.
Кўргазмада тиббий ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, стоматология, лаборатория технологиялари ва тиббий хизматлар намойиш этилади. Шунингдек, “Гўзаллик ва саломатлик” махсус бўлимида эстетик тиббиёт, косметология, дерматология, веллнесс-индустрияси, профессионал косметика ҳамда гўзаллик салонлари ва СПА-марказлари учун ускуналар тақдим этилади.
20−22-октабр кунлари 20-халқаро УзЕнергьехпо ҳамда 15-халқаро УзСтроехпо кўргазмалари бўлиб ўтади.
Энергетика тармоғи энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурлари ҳисобига жадал суръатларда ривожланмоқда.
УзЕнергьехпо — 2026 кўргазмасида энергетика, қайта тикланувчи энергия манбалари, электротехника, ёритиш технологиялари ва кабел маҳсулотлари соҳасидаги замонавий ечимлар намойиш этилади. Шунингдек, инновацион ишланмалар тақдимотлари ҳамда соҳанинг истиқболларига бағишланган муҳокамалар ўтказилади.
Қурилиш соҳаси ҳам мамлакат иқтисодий тараққиётининг муҳим драйверларидан бири ҳисобланади. Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, уй-жой қурилиши ва замонавий муҳандислик ечимларини жорий этишга қаратилган давлат дастурлари янги қурилиш материаллари, техника ва технологияларга бўлган талабни оширмоқда.
УзСтроехпо — 2026 кўргазмасида қурилиш ва пардозлаш материаллари, қурилиш техникаси, ускуналар, шунингдек, иситиш, шамоллатиш, сувни тозалаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича илғор ечимлар тақдим этилади.
17−19-ноябр кунлари 21-халқаро УзАгроЕхпо, 21-халқаро УзПродЕхпо ҳамда 9-халқаро ИнтерПаскЕхпо кўргазмалари ташкил этилади.
Агросаноат мажмуаси Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири саналади. Замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, маҳсулотларни қайта ишлашни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш УзАгроЕхпо — 2026 кўргазмасининг долзарблигини белгилайди. Кўргазмада қишлоқ хўжалиги техникалари, ускуналар ва аграр соҳа учун инновацион ечимлар намойиш этилади.
Озиқ-овқат саноатида замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш, маҳсулот сифатини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. УзПродЕхпо — 2026 кўргазмасида озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар, ускуналар ҳамда озиқ-овқат саноати учун илғор технологиялар тақдим этилади.
ИнтерПаскЕхпо — 2026 кўргазмасида эса тара ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, омбор ва логистика тизимлари, маркалаш ҳамда ёрлиқлаш бўйича замонавий ечимлар намойиш этилади. Мазкур йўналишлар ишлаб чиқариш ва экспорт занжирларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Кўргазмалар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ ассоциациялари ҳамда ташкилотларининг расмий кўмагида ўтказилади, бу эса кўргазмаларнинг юқори мақоми ва мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.
Ташкилотчилар маҳаллий ва хорижий компаниялар, мутахассислар ҳамда тармоқ вакилларини мазкур кўргазмаларда иштирок этишга, ўз инновацион маҳсулот ва ечимларини намойиш этишга, янги ҳамкорлар топишга ҳамда замонавий технологиялар ва илғор ечимлар билан яқиндан танишишга таклиф этади.

