Интернатионал Эхпо Гроуп кузги халқаро кўргазмалар туркумига таклиф этади
2026-йил куз мавсумида Интернатионал Эхпо Гроуп МЧЖ «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида тиббиёт, энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда қадоқлаш технологияларига бағишланган қатор халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларни ташкил этади.

Интернатионал Эхпо Гроуп кузги халқаро кўргазмалар туркумига таклиф этади
2026-йил куз мавсумида Интернатионал Эхпо Гроуп МЧЖ «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида тиббиёт, энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда қадоқлаш технологияларига бағишланган бир қатор халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларни ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон «Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, саноатни модернизация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда. Халқаро кўргазмалар ушбу мақсадларга эришишда муҳим ўрин тутиб, замонавий технологиялар трансфери, инвестицияларни жалб этиш ва янги бизнес ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун самарали майдон вазифасини бажаради.
Ҳар йили Интернатионал Эхпо Гроуп томонидан уюштириладиган кўргазмалар дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан ишлаб чиқарувчилар, ускуналар етказиб берувчилар, инвесторлар, давлат органлари, тармоқ уюшмалари ҳамда бизнес вакилларини ягона майдонда жамлайди. Иштирокчилар ўз маҳсулот ва ишланмаларини намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
15–17-сентабр кунлари 18-халқаро УзМедЕхпо кўргазмаси ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, соҳани рақамлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш ушбу йўналишдаги халқаро тадбирларга бўлган қизиқишни тобора оширмоқда.
Кўргазмада тиббий ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, стоматология, лаборатория технологиялари ва тиббий хизматлар намойиш этилади. Шунингдек, «Гўзаллик ва саломатлик» махсус бўлимида эстетик тиббиёт, косметология, дерматология, веллнесс-индустрияси, профессионал косметика ҳамда гўзаллик салонлари ва СПА-марказлари учун ускуналар тақдим этилади.
20–22-октабр кунлари 20-халқаро УзЕнергьехпо ҳамда 15-халқаро УзСтроехпо кўргазмалари бўлиб ўтади.
Энергетика тармоғи энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурлари ҳисобига жадал суръатларда ривожланмоқда.

