Инстаграмъда зўравонликни тарғиб қилувчи пост жойлаган спортчи 24,7 млн сўмга жаримага тортилди
Инстаграмъда ъКелажакда хотиним фақат аниқ зарбаларни қабул қилиши учун машқ қиляпманъ мазмунидаги постни жойлаган спортчи Солиҳжон Ибрагимов маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд унга 24,7 млн сўм жарима тайинлаб, ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланилган телефонни давлат фойдасига мусодара қилди.

Инстаграмъда зўравонликни тарғиб қилувчи пост жойлаган спортчи 24,7 млн сўм жаримага тортилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг маъмурий ишлар бўйича қарорига кўра, 19 ёшли спортчи Солиҳжон Ибрагимов интернет орқали тазьиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи материал тарқатганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Газета суд ҳужжатини кўриб чиқиб хабар берди.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2026-йил 26-июл куни фуқаро Ирина Матвиенко ички ишлар органларига мурожаат қилиб, спортчи Инстаграмъдаги “wr.salaxx” саҳифасида зўравонликни тарғиб қилувчи видеопост жойлаганини билдирган ва қонуний чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, Солиҳжон Ибрагимов машғулот жараёни акс этган видео остига “Тренируюс, чтобы моя жена могла получат в будуем толко чёткие удары” (“Келажакда хотиним фақат аниқ зарбаларни қабул қилиши учун машқ қиляпман”) деган ёзувни қолдириб, интернет орқали тазьиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатган.
Суд мажлисида Ибрагимов айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган ҳамда енгиллик беришни сўраган.
Суд унинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189−1-моддаси (Тазьиқни, зўравонликни ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) аломатлари мавжуд деб топиб, БҲМнинг 60 баравари — 24 млн 720 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.
Шунингдек, қарорга кўра, ҳуқуқбузарликни содир этишда фойдаланилган иПҳоне 15 Про Мах мобил телефони давлат фойдасига мусодара қилинади. Қарор устидан белгиланган тартибда апелляция шикояти берилиши мумкин.

