Лайфстайл

Инстаграм: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

Инстаграм: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

Актриса Ситора Алимжонова ўғли Муҳаммадамин билан ўзи туғилиб ўсган Фарғона шаҳрига йўл олди.

Таниқли актриса Дурдона Қурбонова Европага қилган сафарларидан олинган суратларини мухлислари билан улашди.

Вайнер Бобур Мансуров Комила Лоло нега вайнларда кўринмай қолганига изоҳ берди. Унинг айтишича, актриса фарзанд кутаётгани сабаб ижодда камроқ кўринмоқда.

Телебошловчи ва актриса Паризода Бўрихўжаева отасини туғилган куни билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди: “Менга ҳаёт берганингиз, меҳрингиз ва ўзингиздаги энг яхши фазилатларни менга мерос қолдирганингиз учун сиздан миннатдорман”, дейди у.

Хонанда Ҳамдам Собиров шу кунларда хитга айланган “Пешта” қўшиғидаги шу сўзнинг маъносини тушунтирди. Хонанданинг таъкидлашича, бу сўз тренддаги, замонавий қиз деган маънони англатади.

Болливуд юлдузи Карина Капур 21-сентябр куни 46 ёшга тўлди. Актриса саҳифасига жойлаган сторисида унга табрик йўллаган барча мухлисларига миннатдор эканини айтди.

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров Фарғонага сафари чоғида ижтимоий тармоқларда трендга чиқиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган онахон билан учрашди. Хонанда сторисида бу учрашув ҳақида тўхталиб, самимий ва чин дилдан кечган суҳбатдан мамнун бўлганини таъкидлади.

Хонанда Ширин Зоитова куз фаслини яхши кўришини айтмоқда.

“Сетора” гуруҳи хонандаси Комила Ходжаева саҳифасида шахсий ҳаёти ва оилавий муносабатлари ҳақида жуда кам маълумот беради. Шунга қарамай, у оилавий архив суратларига қараганда ажиб илиқликни ҳис қилишини айтган.

У собиқ турмуш ўртоғи билан кечган қисқа оилавий даврни ҳамда ажрашгандан кейинги ота-оналик муносабатларини эсга олди. Комила ўғлини собиқ турмуш ўртоғи билан биргаликда қўллаб-қувватлаётганликларини ва бунда ўзаро ҳурматни сақлаб қолишганини таъкидлаган. Шунингдек, у ўз онаси ва собиқ қайнонасига миннатдорлик билдириб, бувиларнинг неварасини бағрига босиб, унга ғамхўрлик қилаётгани чинакам бахт эканини қўшимча қилган.

Хонанда Шаҳло Салаева турмуш ўртоғи Вейсел Дулгер билан бирга тўй хизматига бориш нархини маълум қилди. Жуфтликнинг айтишича, улар Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги тўйларни тўлиқ олиб бориш учун 2500 доллар ҳақ олишади. Шунингдек, хонанда бу нарх тўй ўтказиладиган ҳудудга қараб ўзгариши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Актриса Ситора Фармонова саҳифасига қайни опасининг ўғлининг тўйида тушган суратини жойлаб, файзли оилага келин бўлганини айтиб шукрона билдирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.