Лайфстайл

Инстаграм: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, онаси билан вақт ўтказаётган Зуҳра Солиева, узоқ кутилган тўй

Инстаграм: Раъно Шодиеванинг таваллуд айёми, Зуҳра Солиеванинг онаси билан ўтказган вақти, узоқ кутилган никоҳ маросими

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган қизиқарли суратлар ва видеолар тўпламини тақдим этамиз.

Актриса Барчин Ғофурова ўз кузатувчилари билан кўнгил оғритишнинг ҳам ўз бадали борлиги ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

Таниқли актриса Юлдуз Ражабованинг турмуш ўртоғи, турк киноси юлдузи Эмре Кивилжим бўш вақтини спорт машғулотлари билан ўтказмоқда.

Актриса Зуҳра Солиева онаси билан суҳбатлашиб, вақтини мазмунли ўтказмоқда.

Актриса ва блогер Муборак Абдуллаева ҳозирда БААнинг Дубай шаҳрида дугоналари даврасида мароқли дам олмоқда.

Актриса Гулруҳ Пирназарова илк бор борганидаёқ кўнглини забт этган Истанбул шаҳрига олтинчи маротаба саёҳат қилди. Бу галги сафарни ота-онаси билан ўтказган актриса, инсон учун ҳаётдаги энг яқин дўст ота-она эканини алоҳида таъкидлади.

Малика Равшанованинг хонадонида қувончли кун. Бугун хонанданинг тўнғич қизи 10 ёшга тўлди. Шу муносабат билан оиланинг барча аъзолари уни самимий табриклашди.

Опера хонандаси Милена Мадмусаева ҳаётни катта театрга, ўзини эса саҳнанинг олд қаторида ўтирган томошабинга ўхшатмоқда.

“Ан-Насср” ва Португалия терма жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча, 11-август куни 32 ёшли модел Жоржина Родригесга уйланди. Жуфтлик ижтимоий тармоқларда никоҳ узуклари акс этган суратни жойлаб, бу хабарни оммага эълон қилди.

Раққоса Паризода катта ўзгаришлар шовқинсиз амалга ошишини таъкидлаб, тез орада янги лойиҳа бошлаши ҳақида маълум қилди.

Дурдона Қурбонова ўзига совға қилинган улкан от ҳамда юрак шаклидаги атиргуллар фонида фотосессия уюштирди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева бугун, 12-август санасида 47 ёшни қарши олди. Актриса мухлисларига қизиқарли бўлиши учун ўз ёшини математик мисол кўринишида тақдим этди ва уни топишни кузатувчиларига ҳавола қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.