Лайфстайл

Инстаграм: Таниқли актриса билан қуда бўлган Рашид Холиқов, 200 килолик торт тарқатган Феруза Норматова, учинчи марта ота бўлган Жасур Умиров

Инстаграм: Рашид Холиқов таниқли актриса билан қуда бўлди, Феруза Норматова 200 килолик торт улашди, Жасур Умиров учинчи марта ота бўлди.

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонандалар Жасмин ва Ғайбулла Турсунов Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирда катта ҳаяжон билан саҳнага чиққанликларини ёзмоқдалар.

Фото: Инстаграм Хонанда Жасур Умиров яна бир бор оталик бахтига муяссар бўлди. Унинг рафиқаси учинчи фарзанд — жажжи қизалоқни дунёга келтирди.

Инстаблогер, бошловчи Ҳуснора Шодиева Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барчани табриклаб, фахр туйғуси билан пост жойлади.

“2-сентябр кунини кечагидек эслайман. Имом дуо ўқиганини, атрофдаги сукунатни, ёнингизда бувим ва энг яқин инсонларингиз турганини эслайман. Ўша пайтда мен ҳали жуда ёш эдим ва нима бўлаётганини охиригача англаб етмаганман. Орадан ўн йил ўтди ва мен улғайдим. Ёшим катта бўлган сари хаёлимда сизга тез-тез қайтаман”. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям бобосининг вафот этганига 10 йил тўлгани муносабати билан уни хотирлади.

Фото: Инстаграм Актриса Феруза Норматова Ўзбекистон байроғи тасвирланган 200 килограммлик торт тайёрлатиб, уни фидокорона меҳнат қилиб келаётган одамларга тарқатди.

Mitti.me жамоаси тез кунларда марҳум дўсти Фарҳоднинг Инстаграм саҳифасида яна бир янгиликни эълон қилиш арафасида.

Ёшларнинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.