Инстаграм: Саида Раметова хонадонида оғир жудолик, жума куни бепул хизмат қиладиган хонанда, Рухшона севган инсони билан қандай танишган?

Инстаграм: Саида Раметованинг оиласидаги оғир йўқотиш, ҳар ойнинг жума кунлари бепул хизмат кўрсатадиган хонанда, Рухшонанинг турмуш ўртоғи билан танишув тарихи.
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган қизиқарли фото ва видеоларини тақдим этамиз.
Хонанда Севинч Исмоилова ўз саҳифасига сунъий интеллект ёрдамида ишланган суратларини жойлаштирди. У ушбу суратлар остида баъзи инсонлар нигоҳи, бошқалари эса гап-сўзлари билан ҳаётда из қолдириши ҳақида фикр билдирди.
Хонанда Манзура бўш вақтини яқинлари даврасида мазмунли ўтказмоқда.
Хонанда Дилафруз Ҳайитметова ҳар ойнинг иккинчи жума куни кам таъминланган оилаларнинг тўйларида бепул хизмат кўрсатишини ва шу куни бошқа барча пуллик таклифлардан воз кечишини маълум қилди.
Актриса Муқаддас Саъдуллаева янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.
Хонанда Али Отажонов ўз сторисига оиласи билан тушган фотосуратини энг севимли сурати сифатида жойлади.
Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг оиласида қайғули йўқотиш. Актрисанинг онаси Заҳрохон Солиева 90 ёшида вафот этди.
Актриса Дурдона Қурбонова болаликдаги архив суратларини ўз кузатувчилари билан бўлишди.
Хонанда ва актриса Рухшона ижтимоий тармоқдаги саҳифасида актёр Сардор Саидов билан қандай танишгани ҳақида ҳикоя қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, улар ёшликдан бир маҳаллада яшаб, бир мактабда ўқиганлар.

