Лайфстайл

Инстаграм: Қудасидан бриллиант узук олган Райҳон Уласенова, вайнерларга дакки берган Анвар Собиров, махсус иПҳоне буюртма қилган Дурдона Қурбонова

Инстаграм: Райҳон Уласеновага қудасидан бриллиант узук, Анвар Собировдан вайнерларга танбеҳ, Дурдона Қурбоновадан махсус иПҳоне буюртмаси

Жаҳон ва Ўзбекистон шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган энг қизиқарли сурат ва видеолар тўпламини тақдим этамиз.

Хонанда Райҳон дугонаси Согдиана билан 26 йиллик дўстлигини нишонлаб, улар орасидаги масофа (Москва ва Тошкент) чинакам дўстликка тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлади. У шундай ёзади: “26 йиллик дўстлигимиз муборак! Сен Москвада, мен Тошкентда, ҳар биримизнинг ўз ҳаётимиз, ўз саҳнамиз, ўз қўшиқларимиз бор. Мен сени жуда қадрлайман”.

Турк актрисаси Ҳанде Эрчел янги фотосессиясидан олинган суратларни обуначилари билан бўлишди.

Раъно Шодиева оиласида қувончли воқеа: актрисанинг кенжа ўғли Амирхон буюк аллома Абу Али ибн Сино ҳақидаги тарихий филмнинг бош ролини ижро этиш учун тасдиқланди.

Актриса Дурдона Қурбонова ўзи учун иПҳоне 17 Про Махънинг ноодатий рангидан буюртма берди.

Хонанда Шаҳло Аҳмедова янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.

“Сетора” гуруҳи аъзоси Комила Хўжаева янги қўшиқ устида ишламоқда ва унга клип суратга олиш жараёнида.

“Уммон” гуруҳи аъзоси Зоҳид Рисқиев рафиқаси Камола Ортиқова билан Пҳукет оролларида дам олмоқда.

Хонанда Анвар Собиров баъзи вайнерлар ва хонандаларнинг савиясиз видео ва қўшиқларидан норозилигини билдирди. У шундай деди: “Президентимиз ҳозирги шароитларни масхарабозлик қилиш учун яратиб бераётгани йўқ”.

Актриса Ситора Алимжонова Умра сафаридан олинган суратлари билан бўлишмоқда.

Инстаблогер ва вайнер Мўмин Иброҳимов яқин кунларда яна АҚШга саёҳат қилишини маълум қилди.

Кичик инстаблогер Ясмин маликалар либосида суратга тушди.

Райҳон Уласенованинг келини Азизахоннинг чаллари маросими ота уйида бўлиб ўтди. Актрисага қудаси бриллиант узук совға қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.