Лайфстайл

Инстаграм: 3 ёшли ўзбек боласининг орзусини ушалтирган Андрей Малахов, турмуш ўртоғи билан келиша олмаётган Муниса Ризаева, “Аристократлар” жамоаси аъзоси уйланди

Инстаграм: 3 ёшли ўзбек боласининг орзусини ушалтирган Андрей Малахов, турмуш ўртоғи билан келиша олмаётган Муниса Ризаева, “Аристократлар” жамоаси аъзоси уйланди

Озода Нурсаидова Жанубий Кореяда ўзбек ватандошлар учун ташкил этилган консертда Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова ва яна бир гуруҳ санъаткорлар билан саҳнага чиқди.

Турк актрисаси Неслиҳан Атагулнинг ўғли Азиз болалигидан китобга меҳр қўйиб улғаймоқда.

Бухоролик уч ёшли Муҳаммадали севимли қўшиқчиси Хчонинг қўшиғини куйлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Шундан кейин россиялик телебошловчи Андрей Малахов уни ўз кўрсатувига таклиф қилиб, хонанда билан бирга куйлаш имконини берди.

Хонанда Нигора тўй суратларини улашиб, мухлисларининг саволларига жавоб берди.

Актёр ва блогер Абдували Саҳиев рафиқаси Феруза Юсупова ҳамда қизалоғи билан Малдив оролларида дам оляпти.

Хонанда Жасмин янги суратини обуначилари билан бўлишди.

“Аристократлар” кулги жамоаси аъзоси, блогер Раҳимбой Ортиқов катта ҳаётга қадам қўйди. Унинг никоҳ тўйида жамоадошлари ва кўплаб блогерлар бирга бўлди.

Хонанда Малика Эгамбердиева оиласида жудолик юз берди — унинг аммаси вафот этди. Қўшиқчи мухлисларидан унинг ҳаққига дуо сўрамоқда.

“Фарзандим” филми ва реклама роликлари орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Камронбек Саидмуродов кинодаги “отаси” Адиз Ражабов билан учрашгани ҳақида ёзиб қолдирди.

Хонанда Муниса Ризаева турмуш ўртоғи унга ўз ёнига, яъни бошқа давлатга кўчиб ўтишни таклиф қилаётганини айтди. “Тўйдан олдин эримга Тошкентдан кетмайман, ижодимни давом эттираман, деб шарт қўйгандим. Энди эса ўйланиб қолдим, бир тарафдан оилам ва тинч ҳаётим бор, бошқа томонда эса ижодим. Бу уч йиллик муаммо”, дейди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.