Лайфстайл

Инстаграм: 13-марта ота бўлган Валижон Шамшиев, дугонасига уй совға қилган Мафтуна Шокирова ҳамда соғлиғи билан синалган Феруза Норматова

Инстаграм: 13-марта ота бўлган Валижон Шамшиев, дугонасига уй совға қилган Мафтуна Шокирова ҳамда соғлиғи билан синалган Феруза Норматова

Таниқли актёр Адиз Ражабов узоқ йиллардан кейин сёмка жараёнларидан бирида “Фарзандим” филмидаги ўғли Камронбек Саидмуродов билан учрашди. Шунингдек, филмда ота-бола бўлган ижодкорлар тез орада яна янги лойиҳада бирга рол ўйнаши мумкинлигини билдиришган.

Одина Тўхтасинова обуначиларига вақт инсонни ўзгартирадими ёки унинг аслида кимлигини кўрсатиб берадими, деган савол билан мурожаат қилди.

Актриса ва блогер Мафтуна Шокирова ҳамкасби ва дугонаси Иймона Аҳмедовага шинам хонадон совға қилди. Қалин дугоналар бу қувончли лаҳзаларни мухлислари билан ҳам бўлишди.

Хонанда Ширин Зоитованинг кичик қизалоғи Айлин уч ойлик бўлди.

Вайнер Бобур Мансуров жамоаси Жанубий Кореядан кўриниш берди.

Актриса ва блогер Феруза Норматова сторисида соғлиғи ёмонлашганини маълум қилди. Саломатлиги билан боғлиқ синовга дуч келганини ёзган актриса энди янада кучли бўлиши кераклигини айтиб, мухлисларидан уни дуо қилишларини сўрамоқда.

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров жарима баллари тизимини бекор қилишни сўраб, мутасаддиларга мурожаат қилди. Ўз навбатида, барча жарималарни вақтида тўлаб келаётганини айтган санъаткор ушбу тизим сабаб кўплаб ҳайдовчилар гувоҳномасидан айрилиб қолишидан хавотирда эканини билдирди.

Хонанда Баҳром Назаров Лондон сафаридан олган суратларини мухлислари билан улашди.

Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов Жанубий Кореяда машҳур БойНехтДоор гуруҳи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Инстаграм Қизиқчи Валижон Шамшиев хонадонида қувончли кун: у 13-марта ота бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.