Маҳаллий

ИнфинБАНК кўмагида Қорақалпоғистондаги 101 ёш оила янги уйли бўлди

Қорақалпоғистонда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 101 ёш оилага янги уй-жойлар калитлари топширилди. Ижтимоий лойиҳа ИнфинБАНК кўмагида давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

ИнфинБАНК ёрдамида Қорақалпоғистонда 101 та оилага янги уй-жой берилди.

Жорий йилнинг 19-август куни Қорақалпоғистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган 101 та оилага янги хонадонларнинг калитлари топширилди.

Ушбу лойиҳа доирасида банк томонидан ҳудуднинг 18 та турли манзилида уч хонали, замонавий якка тартибдаги уйлар қурилди. Бу хонадонлар барча зарур маиший шароитларга эга бўлиб, қўшимча равишда қуёш панеллари билан ҳам жиҳозланган.

Мазкур ташаббус ИнфинБАНК, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида имзоланган уч томонлама меморандум асосида амалга оширилди.

ИнфинБАНК таъсисчиси Фарҳод Маматджановнинг таъкидлашича: “101 та оиланинг ўз уйига эга бўлишига кўмаклашиш ИнфинБАНК учун муҳим ижтимоий натижадир. Банк одамлар ҳаётини амалда яхшилайдиган ва ҳудудлар ривожига хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради”.

ИнфинБАНК жамият ҳаётига ижобий таъсир кўрсатадиган бундай ижтимоий лойиҳаларда иштирок этаётганидан фахрланади. Банк келгусида ҳам аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни изчил амалга оширишни мақсад қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.