Инфаркт хавфини камайтириш учун ҳар куни қанча вақт пиёда юриш керак?

Инфаркт хавфини камайтириш учун ҳар куни қанча вақт пиёда юриш керак?
Олимлар юрак-қон томир касалликларига қарши курашда самарали ҳисобланиши мумкин бўлган минимал юриш вақтини аниқладилар. Кун давомида мунтазам равишда маълум вақт пиёда юриш нафақат саломатликка фойда келтиради, балки турли хавфларнинг олдини олади.
Нима учун юриш фойдали ва кунига неча дақиқа юриш лозим?
Юриш жисмоний ва руҳий саломатлик учун кучли воситадир. Бу ҳеч қандай ускуна ёки махсус кийим талаб қилмайдиган, танани тўлиқ бепул машқ қилиш усулидир. Агар одам юришга қодир бўлса, у ҳар қандай ёшда ва ҳар қандай соғлиқ ҳолатида фойдалидир. Кливленд касалхонаси спорт кардиология маркази директори, доктор Таманна Сингхнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими, юқори холестерин хавфига эга бўлган одамларда ҳақиқий имконият бор. Ортиқча вазнлилар мунтазам равишда юришни бошласалар ёки, ҳатто, кўпроқ юришни одат қилсалар, келгусида инсулт ва инфарктнинг олдини олишлари мумкин.
Тадқиқотларда маълум бўлишича, пиёда юришда кўп зўриқиш керак эмас — юрак соғлом бўлиши учун кунига атиги 21 дақиқа юриш кифоя! Кун давомида бу вақтни топиш унчалик қийин эмас. Шунингдек, мутахассислар диабет ва саратон каби хавфли касалликларнинг олдини олишда пиёда юришнинг самарадорлиги, аеробик машқларнинг қон босими ва холестерин даражасига, ақлий фаолиятга ижобий таъсирини таъкидлайдилар.
Юришни бошламоқчи бўлганлар учун 3 та фойдали маслаҳат
Агар сизга мотивация керак бўлса, дўстингизни сайрга олиб чиқишга ҳаракат қилинг. Дўстлар билан юриш сизга бу ишни завқ билан ўтказишга имкон беради. Ўзингиз ўйлаб кўринг: агар сизни ташқарида кимдир куца, кўчага чиқишингиз деярли кафолатланади ва ёлғиз юришингиз керак бўлса, эриниб, уйда қолиб кетиш эҳтимоли кўпроқ. Дўстингиз билан биргаликда юриш вақтлари ҳақида келишиб, ўзингиз ва яқинларингиз учун яхши одатни ривожлантириш учун жавобгар бўласиз. Пиёда юриш одатини қисқа масофалардан бошланг. Мушаклар ҳаракати танангизга қандай фойда келтиришини ҳис этинг ва шу билан бирга сўнгги янгиликларни қизғин муҳокама қилинг.
Пиёда юриш вақтида мусиқа ёки подкаст тингланг. Ёлғиз юришингизга тўғри келса, фойдали подкаст ёки севимли саундтрекларингизни тинглаб, одатингизга ранг-баранглик қўшишга ҳаракат қилинг. Телефонингизга узоқ вақтдан бери ўқишни хоҳлаган, лекин бунга вақтингиз етмаётган аудиокитобни юклаб олинг ва уни фақат юриш пайтида тингланг.
Кунига 21 дақиқани тўлиқ бажара олмасангиз, бу нормал. Иш, оилавий вазифалар ва уй юмушлари орасида ўзингизга вақт топиш қийинлигини тушунамиз. Бу мутлақо нормал ҳолат, ишонинг, сиз бу борада ёлғиз эмассиз. Агар кунига тавсия этилган 21 дақиқага эриша олмасангиз, камроқ вақтлардан бошланг ва аста-секин ошириб ҳаракат қилинг. 2014 йилда Юта университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, аёллар кун давомида тез юриш билан ўтадиган ҳар бир дақиқада семириш хавфини 5 фоизга камайтиради.
Бугун ишдан кейин тўхташ жойида 5 дақиқа пиёда юриш ёки автобусдан эртароқ тушиб, бир бекат пиёда юриш учун ўзингизни синаб кўринг. Бунинг учун вақт топишингиз мумкинлигини ҳис қилганингиздан сўнг, юриш тезлиги ва мойиллигини ўзгартириб, машқларингизга турли масофадаги ва интенсивликдаги юришни бошланг. Мунтазам машғулотларнинг натижаси узоқ куттирмайди.

