Спорт

Инфантино Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш эвазига ҳар бир давлатга 40 миллион доллардан таклиф қилди

Жаҳон футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ташкилотга а'зо ҳар бир мамлакатга 40 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам таклиф қилмоқда. Тҳе Тимес нашрининг хабар беришича, бу таклиф эвазига ассоциациялар Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш бўйича келишувга розилик бериши керак.

Инфантино ФИФАга а'зо барча 211 та давлат футбол ассоциацияларига махсус хат юбориб, ушбу масалада якуний қарор қабул қилиш учун 53 кун муддат берган. Агар лойиҳа кўпчилик томонидан ма'қулланса, 2027-йил 1-январдан бошлаб умумий қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлган улкан молиявий пакет ишга тушади. Бу маблағ турнир ҳуқуқларини сотишдан тушган даромад ҳисобига шакллантирилади ва ФИФА ҳамда а'зо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.

ФИФА раҳбари ўз мактубида якуний қарор ассоциацияларга тегишли эканлигини алоҳида та'кидлаган. Агар давлатлар инвесторлар билан ҳамкорлик қилишни истамаса ҳам, молиявий ёрдамсиз қолмайди: бундай ҳолда ФИФА ўзининг аввалги молиялаштириш дастурини сақлаб қолади ва унинг бюджетини қўшимча 2,7 миллиард долларга оширади.

Шунга қарамай, бу ташаббусни ҳамма ҳам ижобий қабул қилгани йўқ. Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини ташқи инвесторларга беришга кескин қарши бўлган айрим мутахассислар ва манбалар Инфантинонинг ушбу таклифини очиқчасига пора беришга уриниш деб баҳоламоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.