Индонезияда бензин танқислиги юзага келди. Видео

Индонезияда бензин танқислиги қайд этилди. Видео
Индонезиянинг Бали оролида бензин танқислиги юзага келди: автозаправкаларда узун навбатлар ҳосил бўлди, баъзи автомобиллар ва мотоцикллар эса баклари бўшаб қолгани сабабли тўхтаб қолмоқда. Маҳаллий Pertamina нефть-газ компанияси 14 ва 16 октябрь кунлари кутилаётган қўшимча 26,2 миллион литр ёнилғи етказиб берилиши ҳақида хабар берди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 12 октябрь куни Pertalite ва Pertamax маркали бензин танқислиги Денпасар, Бадунг, Джембрана ва Кутанинг туристик ҳудудларига таъсир кўрсатди. Ҳайдовчилардан бири бешта заправкани айланиб чиққан, аммо ёнилғи топа олмаган. Джембрана туманида танқислик 14 та АЗСга таъсир қилди.
Маҳаллий заправкалар ходимлари узилишлар сабаблари қаторида денгиз орқали етказиб беришдаги кечикишларни тилга олмоқда. Танкерларнинг ўз вақтида етиб келмагани сабабли ёнилғи захиралари камая бошлади, оммабоп Pertalite бензинига бўлган юқори талаб эса уларнинг тугашини тезлаштирди.
Полиция навбатлар тирбандлик келтириб чиқараётган заправкалар яқинида ҳаракатни тартибга солмоқда.
Аввалроқ, 11 октябрь куни оролга 20 миллион литрдан ортиқ бензин келтирилган эди, бироқ узилишлар давом этди. Ҳокимият органлари таъминот тўлиқ тикланишининг аниқ санасини ҳозирча очиқламади.

