Маҳаллий

Инчеон Аирпорт Сорпоратион Тошкентда ваколатхона очишни режалаштирмоқда

Инчеон Аирпорт Сорпоратион Тошкентда ваколатхона очишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев Сеулга ташрифи доирасида Шинҳан Финансиал Гроуп, КИНД ҳамда Инчеон Интернатионал Аирпорт Сорпоратион вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Шинҳан Финансиал Гроуп раиси Жин Ок Донг билан бўлган учрашувда молиявий ҳамкорликни кенгайтириш, инфратузилмани яхшилаш, шунингдек қайта тикланувчи энергетика ва саноат йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тижорат банкларига кредит линиялари ажратиш бўйича келишув имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатда Шинҳан Банкънинг шўба банкини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги молиялаштириш инструментлари ва “яшил” кредитларни жалб қилиш, шунингдек рақамли банкинг ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун махсус ечимларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди.

КИНД корпорацияси бош ижрочи директори Ким Бок Хван билан суҳбатда эса Ўзбекистон транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришдаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар қўшма инвестиция платформаси ташкил этилганини олқишлади.

Янги илмий-саноат биокластерини яратиш лойиҳаси доирасида илм-фан, саноат ва замонавий технологияларни бирлаштирувчи яхлит экотизимни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Тошкентнинг янги халқаро аеропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш, унда аеропорт, илғор логистика хаблари ва турар жой инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш зарурлигини қайд этди.

Инчеон Интернатионал Аирпорт Сорпоратион президенти вазифасини бажарувчи Ким Бом Хо билан учрашувда Урганч халқаро аеропортини модернизация қилиш ва Тошкентнинг янги халқаро аеропортини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Компаниянинг Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очиш режалари қўллаб-қувватланди.

Унинг негизида аеропортларни бошқариш, рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш бўйича компетенсиялар марказини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Корея томони қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирокини давом эттириш, аеропортларни бошқариш соҳасида илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон билан узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Бундан аввалроқ президент Лотте Гроуп, Экспорт-импорт банки, Ҳюндаи Мотор Гроуп, Киа Моторс ва Ҳюндаи Ротем компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.