Илон Маск Трамп маъмуриятига қайтади
У Пентагоннинг истиқболли қуролларни ишлаб чиқиш дастурига мутасадди бўлади.

Илон Маск Трамп маъмуриятига қайтади
Тадбиркор Илон Маск Оқ уй маъмуриятига маслаҳатчи сифатида қайтади, деб маълум қилди мудофаа вазири Пит Ҳегсет.
Маск Пентагоннинг истиқболли қурол ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган «Меридиан лойиҳаси» тадқиқот дастурига раҳбарлик қилади.
Ҳегсетнинг айтишича, лойиҳанинг асосий мақсади — АҚШ ҳукмронлик қилиши керак бўлган ҳарбий йўналишларни ва «эгалланиши зарур бўлган имкониятларни» таҳлил қилишдир.
Илон Маск Доналд Трамп президентлик лавозимига қайтганида унинг атрофидаги энг нуфузли шахслардан бири эди. Тадбиркор бир неча ой давомида Ҳукумат ишини оптималлаштириш департаментига (ДОГЕ) бощилик қилди, бироқ тез орада у ва Трамп ўртасида очиқ можаро юзага келди. Шундан кейин Маск маъмуриятни тарк этди.
2026-йил ёзида Америка оммавий ахборот воситалари Трамп ва Маск муносабатларни қайта тиклагани ҳақида ёзган эди. Хабарларга кўра, тадбиркор Конгрессга сайловлар олдидан Республикачилар партиясини молиялаштиришни қайта бошлашни режалаштирмоқда.

