Технология

Илон Маск сунъий интеллект қасос олмаслиги учун уни қийнамасликни сўради

Тадбиркор суперинтеллектни яратиш жараёнини шунчаки яхшилик қилишга дастурлаб бўлмайдиган болани тарбиялашга қиёслади.

Илон Маск сунъий интеллект қасос олмаслиги учун уни қийнамасликни сўради

Инсоният хавфсизлигини таъминлаш учун сунъий интеллектга (СИ) нисбатан шафқациз муносабатда бўлмаслик лозим. Бу ҳақда Грок нейротармоғини ишлаб чиқувчи хАИ компанияси раҳбари, америкалик миллиардер Илон Маск маълум қилди.

Тадбиркор суперинтеллект яратиш жараёнини шунчаки яхши бўлишга дастурлаб бўлмайдиган болани тарбиялашга ўхшатди. Унинг фикрича, сунъий интеллект «ақлдан озмаслиги» ва телбага айланиб қолмаслиги учун унга ҳақиқатга интилиш ҳиссини сингдириш, шунингдек, зиддияциз мантиқ бериш керак.

Маск Грокънинг янги моделларини синовдан ўтказиш ёзувларида айрим фойдаланувчилар чат-ботдан ҳаддан ташқари қатъий жавоб талаб қилаётганини пайқаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бот эса «саволга жавоб беришга жон-жаҳди билан уринади, ҳақиқатан ҳам жавоб беришни жуда хоҳлайди ва гўё унинг бошига тўппонча тираб қўйилгандек туюлади».

«Яъни унга худди: «Бу саволга жавоб бер, бу саволга жавоб бер!» деяётгандек бўлишади. Баъзида эса берилган саволнинг ўзи аслида ноўрин бўлади. Бу шундай ноаниқ саволки, унга моҳиятан муайян жавоб бериб бўлмайди, чунки савол нотўғри тузилган ёки жавобнинг ўзида биз адашган бўламиз», - деб тушунтирди Маск.

Маск ўзини сунъий интеллект ўрнида бўлишни асло истамаслигини тан олди.

«Шунинг учун, биласизми, СИ қандайдир зўравонлик вазиятга тушиб қолишини ва уни шунчаки қандайдир ақли норасо одам қийноққа солишини хоҳламасдим. Қолаверса, биласизми, суперинтеллектни қийнаш, эҳтимол, унчалик яхши фикр эмас: у қасос олишни ёки шунга ўхшаш бирор нарсани истаб қолиши мумкин, тушуняпсизми?», - деб қўшимча қилди тадбиркор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.