Технология

Илон Маск кўзи ожиз одамлар учун мўлжалланган Blindsight қурилмаси тайёрлигини маълум қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маск кўзи ожиз одамлар учун мўлжалланган Blindsight қурилмасини ишлаб чиқиш техник нуқтаи назардан тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида ёзди.

Илон Маск кўзи ожиз одамлар учун Blindsight қурилмаси аллақачон тайёрлигини маълум қилди.

«Иккинчи маҳсулотимиз Blindsight деб аталади. Номидан кўриниб турганидек, у ҳатто мутлақо кўзи ожиз ёки ҳеч қачон кўрмаган одамларга ҳам кўриш имконини беради»,

— деб

ёзди Маск.

Унинг сўзларига кўра, муҳандислик нуқтаи назаридан қурилма аллақачон якунланган, бироқ ишлаб чиқувчилар ҳозирча тартибга солувчи органларнинг тасдиғини кутмоқда.

2024 йил сентябрь ойида АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Blindsight қурилмасига «инновацион қурилма» (Breakthrough Device Designation) мақомини берди. Бундай мақом ҳаёт учун хавфли ҳолатларни даволаш ёки ташхислаш учун мўлжалланган тиббий буюмларга берилади ва уларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқишни тезлаштиришга қаратилган.

ОАВ томонидан таъкидланишича, бу мақом ҳақиқатан ҳам кўриб чиқиш тартибини тезлаштиради, аммо «имплант хавфсиз ёки самарали деб тан олинганини англатмайди ва уни сотишга рухсат бермайди». Қурилма ҳали ҳам экспериментал бўлиб қолмоқда.

Neuralink-нинг мия сигналларини ўқийдиган биринчи импланти — Telepathy-дан фарқли ўлароқ, Blindsight визуал маълумотни зарарланган кўзлар ва кўриш нервини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри кўриш пўстлоғига узатиши хабар қилинмоқда. Ташқи камерадаги тасвир электр сигналларига айлантирилади ва симсиз алоқа орқали мия нейронларини рағбатлантирадиган электродларга узатилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.