Маҳаллий

Иккинчи мутахассисликка қабул 10-августда якунланади

2026-2027 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга онлайн ариза қабул қилиш 10-август куни якунланади. Номзодлар шу кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда my.edu.уз платформаси орқали ҳужжат топшириши мумкин.

Иккинчи мутахассислик бўйича қабул жараёни 10-август куни ниҳоясига етади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишни хоҳловчи фуқаролар ўз аризаларини my.edu.уз платформаси орқали онлайн тарзда топширишлари мумкин.

Ариза топшириш жараёнида номзод паспорт ва ЖШШИР маълумотларини киритиши, шунингдек, диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклаши шарт. Бундан ташқари, ўқишни истаган олий таълим муассасаси ва тегишли таълим йўналишини танлаши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Иккинчи мутахассисликка қабул квоталари ҳар бир олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базасига асосланиб белгиланади. Қабул параметрларини ОТМ кенгаши мустақил равишда тасдиқлайди.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул натижалари олий таълим муассасалари томонидан 30-августгача эълон қилинади.