Ижтимоий ходимнинг малака сертификатини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш, шунингдек, уларнинг касбий фаолиятини яхшилаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ижтимоий ходимнинг малака сертификатини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2026 йилдаги «Ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш, шунингдек, уларнинг касбий фаолиятини яхшилаш тўғрисида»ги 461-сон қарори қабул қилинди.
«Ижтимоий иш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ижтимоий ходимларнинг мақомини белгиловчи малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, ННТларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг лавозимлари тўртта тоифага: тоифасиз, III, II ва I тоифаларга бўлиниши белгиланди.
Бунда III, II ва I тоифалар Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳузуридаги Малака ошириш маркази томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган ижтимоий ходимларга берилади.
Малака сертификати беш йил муддатга берилади:
2027 йил 1 апрелдан бошлаб «Инсон» марказлари тузилмасида ихтисослаштирилган лавозимлар: тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишловчи ижтимоий ходим ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ишловчи ижтимоий ходим лавозимлари жорий этилади.
Ҳужжат билан Ижтимоий ходимларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.09.2026 йилдан кучга кирди.

