Маҳаллий

Ижевскда 200 га яқин Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Ижевскда амалий ташриф доирасида Удмуртия Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Тадбирлар «УДС Строй» МЧЖ ва «Рен Теек» МЧЖ қурилиш компаниялари майдончаларида ташкил этилди. Уларда 200 га яқин Ўзбекистон фуқароси иштирок этди. Учрашувлар давомида компаниялар вакиллари ўзбекистонлик мутахассисларнинг қурилиш соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидладилар. «УДС Строй» МЧЖ таъсисчиси Ж. […]

Ижевскда 200 га яқин Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Ижевскда ишчи ташриф доирасида Удмуртия Республикасида вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Тадбирлар «УДС Строй» МЧЖ ва «Рен Теек» МЧЖ қурилиш компаниялари майдончаларида ташкил этилди. Уларда 200 га яқин Ўзбекистон фуқароси иштирок этди.

Учрашувлар давомида компаниялар вакиллари ўзбекистонлик мутахассисларнинг қурилиш соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидладилар. «УДС Строй» МЧЖ таъсисчиси Ж. Раҳимов Ўзбекистондан келган мутахассисларнинг Ижевск шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилиш объектларидаги фаолияти ҳақида гапириб берди.

«Рен Теек» МЧЖ директори М. Мингнаров компания Ўзбекистон фуқаролари билан алоқада бўлиб турганини ва уларни қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари, жумладан, Ўзбекистонда ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида хабардор қилиб боришини маълум қилди.

Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларни муҳокама қилдилар. Уларга маслаҳатлар, тушунтиришлар ва зарур алоқа маълумотлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, маҳаллий диаспора ташкилоти раҳбари Ўзбекистон фуқаролари билан доимий алоқада бўлиб, юзага келаётган масалаларни ҳал этишда кўмаклашаётгани қайд этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.