Ҳуманс иши: суд мажлисида даъво талаблари ўқиб эшиттирилди

Ҳуманс иши: суд мажлисида даъво талаблари ўқиб эшиттирилди
Ҳуманс иши бўйича ўтказилган навбатдаги суд мажлисида даъво талаблари аниқлаштирилди. Ушбу иш 13-август куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида жавобгар тараф даъво талабларини тўлиқ рад этиб, ўз важларини баён этди. Бу ҳақда судда иштирок этган “Дарё” мухбири хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил охирида Ҳуманс компанияси раҳбарият ўртасидаги келишмовчиликлар ва ўзбекистонликларга берилган пластик карталардан миллионлаб пулларнинг ечиб олиниши ортидан жамоатчилик эътиборини тортган эди. Шундан сўнг, 2026-йилнинг дастлабки ойларида ўзбекистонлик инвесторлардан бири компания раҳбариятини судга берган. У 12 миллион доллар инвестиция эвазига ваъда қилинган 66 фоизлик улушни талаб қилмоқда.
Даъвогар тараф адвокати Шерзод Абдулқосимовнинг сўзларига кўра, кейинги суд мажлисида суд музокараларига киришилади.
Жавобгар тарафнинг важларига келсак, адвокатнинг айтишича, дастлабки суд мажлисларида Владимир Добринин Максим Сдитановни оддий ищи сифатида кўрсатиб, уни танимаслигини важ қилган. “Лекин биз тарафимиздан келтирилган расмлар ва ёзишмалар кўрсатилиб, тўлов чеклари тақдим этилганидан кейин ўйлашимча, улар бу важдан воз кечишди”, деди адвокат.
Унинг таъкидлашича, жавобгар тараф адвокатлари ҳозирги кунда Максим Сдитанов Ҳуманс иловаси (Супер Апп) дастурий таъминотининг муаллифи эмас, деган важни илгари сурмоқда.
“Биз муаллифлик ҳуқуқини талашмаяпмиз. Ҳуманс иловаси (Супер Апп) дастурий таъминоти борми? Бор. Ўша дастурий таъминотга Максим Сдитанов пул тиккан. Тиккан пулларнинг аниқ суммаси бор, келишуви бор. Судга унинг нусхасини ҳам олиб келдик. Келишувда ъ66 фоизини бераманъ, деган”, деди адвокат.
“Ёзишмаларга эътибор қаратадиган бўлсак, менинг фикримча, бундай ҳолат бўлишини у аввалдан билган. Пул тикилган бўлса, инвестиция қилинган бўлса, нега ўша вақтда келишув шартномаси қилиб қўйилмаган, деган саволларга жавобни ўша ёзишмалардан топдим. Яъни инвестицияни жисмоний шахс томонидан эмас, чет эл компанияси орқали киритиб, бир-иккита назорат органларидан ўтиб олиш режаси бўлган”, деди адвокат Шерзод Абдулқосимов.
Суд мажлисида жавобгар тараф адвокати даъво талабларига асосан процессуал жиҳатдан эътироз билдирди. Улар даъво фуқаролик судида эмас, иқтисодий судда тўловга қобилияцизлик тўғрисидаги қонунчилик асосида кўрилиши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Адлия вазирлиги Ҳуманс Лаб ва Ҳуманс Традинг корхоналарини Ҳуманс Апплисатион дастурий таъминотига алоқадор деб топган эди.

