Маҳаллий

Ҳуманс иши: Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқи бўйича изоҳ берди

Ҳуманс иши: Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқи бўйича изоҳ берди

Миробод туманлараро фуқаролик ишлари судида Ҳуманс компанияси устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Компания ўзбекистонликларга берилган пластик карталардан миллионлаб пулларнинг ечиб кетилиши ортидан жамоатчилик эътиборига тушган эди.

Суд ишида кўриб чиқилаётган даъво талабларидан бири Ҳуманс иловаси (Супер Апп) дастурий таъминотига Максим Сдитановнинг эгалик қилиш масаласидир. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда қайси корхоналар Супер Апп дастуридан фойдаланаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлигига мурожаат қилинган.

Адвокат Шерзод Абдулқосимовнинг сўзларига кўра, "Вазирлик берган жавобга кўра, Ҳуманс Лаб ва Ҳуманс Традинг корхоналари Ҳуманс Апплисатион дастурий таъминотига алоқадор деб топилди. Фуқаролик процессуал кодекси талабларига асосан, ишни кўриб чиқиш жараёнида чиқариладиган қарор учинчи шахсларнинг манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин деб топилса, улар суд ишига учинчи шахс сифатида жалб қилиниши белгиланган."

Суд муҳокамасида Ҳуманс Лаб ва Ҳуманс Традинг корхоналарини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш бўйича ажрим чиқарилди. Кейинги суд мажлисида Ҳуманс Лаб ва Ҳуманс Традинг корхоналарининг Супер Аппъга қандай алоқаси борлиги, дастур уларга қайси асосларга кўра фойдаланиш учун берилгани, шунингдек, унга эгалик қилиш ёки уни ижарага олиш каби масалалар кўриб чиқилади.

Абдулқосимовнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши Максим Сдитанов томонидан берилган аризанинг қонунийлиги ва асосланганлигига ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ҳуманс компанияси 2025-йил охирида раҳбарият ўртасидаги можаролар ҳамда ўзбекистонликларга берилган пластик карталардан миллионлаб пулларнинг ечиб кетилиши ортидан жамоатчилик эътиборига тушган эди. Шундан сўнг, 2026-йилнинг дастлабки ойларида ўзбекистонлик инвесторлардан бири ҳам компания раҳбариятини судга берганди. У 12 миллион доллар инвестиция эвазига ваъда қилинган 66 фоизлик улушни талаб қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.