«Ҳужумкор» позицияга ўтган Эрон ва урушга қаршиларни қамаётган Россия – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

**Эрон "Ҳужумкор" Позицияга О'тмоқда, Россия Урушга Қаршиларни Қамоққа Олмоқда – Кун Дайжести**
**АҚШ-Эрон Зиддияти**
АҚШ билан тинчлик музокаралари то'хтаб қолганидан со'нг, Эрон "то'лиқ ҳужумкор" ҳарбий ҳолатга о'тишини э'лон қилди. Бу ҳақда душанба куни Реутерс агентлигига Эроннинг юқори мартабали расмийси ма'лум қилди.
Эронлик расмийнинг со'зларига ко'ра, Эрон куч тузилмалари Ҳормуз бо'г'ози ва минтақада зиддиятларни кучайтиришга тайёр туриши керак, чунки Эрон "қийин қарорлар қабул қилишга ва уларни амалга оширишга мажбур бо'лади". Унинг қо'шимча қилишича, агар дипломатия иш бермаса, Теҳрон АҚШнинг денгиз қамалини ёриб о'тиш учун "о'з вақтида ва аниқ" ҳарбий ҳужум уюштиради.
Кеча АҚШ томони вақтинчалик о'т очишни то'хтатиш бо'йича келишувни узайтириш масаласи ко'тарилмаганини билдирган эди. 17-июн куни имзоланган вақтинчалик меморандум Эрон ва АҚШга якуний тинчлик келишувига эришиш учун 60 кун муддат берган эди, бу муддат душанба куни тугади. Ушбу келишув Ҳормуз бо'г'ози назорати бо'йича келишмовчилик туфайли барбод бо'лди.
Эрон о'заро англашув меморандумининг 5-банди унга Уммон билан бо'г'озни бошқариш ҳуқуқини беришини та'кидламоқда. АҚШ эса бу талқинни рад этди. Эронлик расмийга ко'ра, келгуси музокаралар учун дастлабки шарт сифатида АҚШ бир неча ҳафта ичида меморандумнинг барча қоидаларини то'лиқ бажариши керак.
АҚШ Эрон-Уммон музокараларидан норози. Хусусан, Доналд Трамп, агар султонлик Американинг Эрон кемаларига қарши қамалига то'сқинлик қилса, уларга ҳам зарба бериш билан таҳдид қилди: "Агар Уммон ё'лимизга г'ов бо'лса, уларни аёвсиз бомбардимон қиламиз", деди Трамп.
Шу билан бирга, дипломатиянинг бир учқуни сифатида Трамп ма'мурияти Эрондаги Муҳофизлар корпуси билан ҳам, сиёсий элита билан ҳам музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда.
**Россияда Урушга Қарши Фаол Қамалди**
Россиянинг мухолифатдаги "Яблоко" партиясининг юқори мартабали а'зоси Лев Шлосберг "армияни обро'сизлантиришга қаратилган оммавий ҳаракатлар"да айбдор деб топилиб, 11 йил 1 ойга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинди.
Шлосберг урушни Россия учун ҳалокат деб атаган эди. Кремлга ко'ра, у армия ҳақида туҳматдан иборат ёлг'он тарқатмоқда. Душанба куни Псковдаги судда Шлосберг о'зининг айбсизлигини та'кидлаб, сиёсий суд жараёни қурбони эканини айтди.
О'зининг якуний со'зида Шлосберг қо'шни Украинадаги урушда зудлик билан о'т очишни то'хтатиш чақириг'ини такрорлади. "Бу вақт ичида минглаб одамларнинг умри хазон бо'лди. Эртами-кечми, ҳалок бо'лганларнинг аниқ ва то'лиқ сони э'лон қилинади ва бутун халқ бу ро'йхатдан ларзага келади", деди у.
ББС рус хизмати ва бошқа нашрларга ко'ра, урушда ҳалок бо'лган рус аскарлари сони 200-300 минг кишидан ошади. Россия урушдаги қурбонлар сонини э'лон қилмайди.
Кремл "махсус ҳарбий операция" деб атайдиган ушбу урушни танқид қилганларни ёқтирмайди. Россияда бундай чақириқларни бостиришга қаратилган шафқациз қонунлар мавжуд.
"Биргина инсон қамоққа олинади, аммо миллионлаб одамларнинг қалбига қо'рқув о'рмалаб киради", деди Шлосберг о'зининг якуний со'зида.
10-август куни Россия Олий суди урушни то'хтатишга чақирувчи ягона расмий сиёсий партия - "Яблоко"нинг бо'лажак парламент сайловларида иштирок этишини ман қилган эди. Ушбу қарор душанба куни кейинги инстансияда ҳам о'з кучида қолдирилди.
**Кушнер-Нетаняҳу Учрашуви**
Г'азодаги сулҳ бо'йича АҚШ қо'ллаб-қувватлаган режа то'хтаб қолган бир пайтда, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Қуддусда Трампнинг вакили ва куёви Жаред Кушнерни қабул қилди.
Кушнер Қоҳира шаҳрида Ҳамас етакчиси Халил ал-Ҳайя билан учрашганидан бир кун о'тиб Исроилга етиб келди. Учрашувда, шунингдек, "Тинчлик кенгаши" вакили Николай Младенов ҳамда Британия собиқ бош вазири Тони Блер ҳам иштирок этган.
Кушнер Нетаняҳу билан бо'либ о'тган қарийб то'рт соатлик учрашувини "яхши" деб та'рифлади. "Улар [Ҳамас] 30 кун каби қисқа вақт ичида ба'зи қуролларни олиб чиқишни бошлаши мумкин. Умид қиламанки, келгуси 60-90 кун ичида ба'зи туннелларни ко'миб ташлаш бо'йича силжишни ко'ришимиз мумкин", деди Кушнер.
Кушнернинг айтишича, агар муқаррар таҳдидлар мавжуд бо'лса, Қо'шма Штатлар Исроилнинг о'зини ҳимоя қилиш ҳуқуқини чекламайди. Агар Ҳамас "зо'равонликка қо'л урса ёки қайта қуролланишга уринса", Исроил шунга мувофиқ ҳаракат қила олади, деди АҚШ расмийси.
Шунингдек, Қуддусдаги учрашувда "гуруҳ қуролсизлантирилмагунча Г'азони қайта қуриш ишлари бошланмаслигига" келишиб олишган.
Исроиллик расмийнинг айтишича, Нетаняҳу эса учрашувда қо'шинлар олиб чиқиб кетилмаслигини ва ҳарбийлар о'злари зарур деб билганидек ҳаракат қилишда давом этишини билдирган.
Шу ой бошида Нетаняҳу Ҳамас қуролсизлантирилиши ва Исроил қо'шинларининг Г'азодан олиб чиқиб кетилишини ко'зда тутувчи Трампнинг таклифини очиқчасига рад этганди. Ҳамас эса ушбу режага рози эканини билдирди. Бироқ Нетаняҳунинг талаби ортидан келишув то'хтаб қолди.
**Филиппинда Жонли Эфирдаги Отишма**
Сешанба куни Филиппиндаги хусусий университет кампусида юқори синф о'қувчиси о'т очди; у о'з жонига қасд қилишдан олдин бир мактабдошини о'лдирди ва яна икки кишини яралади.
Хабарларга ко'ра, о'қувчи отишмани боди-камера ёрдамида жонли эфирга узатган. Отишма маҳаллий вақт билан соат тахминан 7:50 да жанубий порт шаҳар Замбоангадаги университетда содир бо'лган.
Минтақавий полициянинг ма'лум қилишича, одатда 14-16 ёшларда бо'лган то'ққизинчи синф о'қувчиси "мактаб кампусига то'ппонча ва милтиқ" олиб кирган ва синфхонада о'т очган.
АФП'га ко'ра, Фасебоокъда жонли эфирга узатилган видеода қотил – видеоо'йинларидаги каби қурол стволининг коридор бо'йлаб ҳаракатланаётгани, со'нгра синфхонага ё'налтирилиб о'қ узгани ко'ринади.
"Видеода биз унинг дастлаб столда о'тирган о'қитувчига қарата о'қ узганини ко'рамиз. Ко'ринишидан, у нишонга теккиза олмаган, кейин бошқа хонага о'тиб, у ердаги бошқа о'қувчини отган", деди расмийлардан бири. Видеода бошқа болаларнинг қичқириб, чиқиш эшиги томон югураётганини ко'риш мумкин.
Тергов давом этмоқда. Полиция гумонланувчининг мактабга о'қотар қуролларни қандай қилиб олиб кирганига ҳам э'тибор қаратишини билдирди.
Отишмадан бир неча соат о'тгач, гумондорнинг Фасебоок аккаунти о'чирилди ва университетда дарслар то'хтатилди. Полиция вазият назоратга олинганини билдирди.
**Европада Ёнг'инлар**
Дам олиш кунлари бутун Европа бо'йлаб о'т о'чирувчилар қатор о'рмон ёнг'инларига қарши кураш олиб борди. Хусусан, Белгияда мамлакатнинг энг йирик қо'риқхонаси бо'лмиш Ҳигҳ Фенс'да кетма-кет учинчи кун оловни о'чириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Мамлакат яқин тарихидаги энг йирик ёнг'ин ҳажми бир суткада икки баробардан ко'проққа катталашди.
Ундан олдинроқ Хорватия қирг'оқларини қамраб олган о'рмон ёнг'ини оқибатида камида бир киши ҳалок бо'лди ва о'нлаб одамлар жароҳат олди. 1200 га яқин аҳоли ва сайёҳлар эвакуация қилинди.
Дам олиш кунлари Афина яқинида жойлашган оролда эса бир вақтнинг о'зида юз берган иккита ёнг'ин оқибатида икки киши ҳалок бо'лди. Яна юзлаб одамлар эвакуация қилинган.
Якшанба оқшомига келиб ёнг'инлардан бири назоратга олинган ва эвакуация ишлари якунланган бо'либ, 500 киши денгиз орқали оролни тарк этган. Ёнг'инни о'чиришга борган о'т о'чирувчилар воқеа жойидан иккита жасадни топган. Шаҳар мерига ко'ра, ҳалок бо'лганлар эр-хотин экани тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ Евроиттифоқнинг иқлим монитор хизмати Г'арбий Европада июн-июл ойлари тарихда кузатилган энг иссиқ давр бо'лганини тасдиқлаганди.

