Спорт

Ҳоландда юбилей, Обамеянгда рекорд. Кун ўйинлари

«Сити» қаторасига уч ғалабадан кейин яккапешқадамга айланиб олди, лекин бугун «Арсенал» ва «Челси» ўйинидан кейин вазият ўзгариши мумкин. Европа футболида шанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Ҳоландда юбилей, Обамеянгда рекорд. Кун ўйинлари

«Нюкасл Юнайтед» – «Борнмут» 2:2

Таверне, 9 (0:1). Тиау, 35 – автогол (0:2). Барнс, 37 (1:2). Ремси, 88 (2:2)

«Нюкасл Юнайтед»: Горничек, Ботман, Тиау, Ҳолл (Ливраменто, 90), Дедич, Гонсалес (Стер, 77), Майли (Ремси, 63), Уиллок (Фернандес-Пардо, 63), Барнс, Эланга (Мёрфи, 78), Висса

«Борнмут»: Петрович, Ҳилл, Силва, Трюффер, Смит, Скотт (Кристи, 90+6), Адамс (Кук, 76), Клюйверт (Брукс, 76), Таверне (Доук, 89), Раян (Жеббисон, 89), Эванилсон

Огоҳлантиришлар: Эланга, 28. Висса, 57 – Клюйверт, 66. Трюффер, 87. Смит, 90

Мавсумни жуда яхши бошлаган «Нюкасл» («Ливерпул» билан 2:2, «Тоттенҳем» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба) «Борнмут»га қарши баҳсда ҳам кутилганидек оғир синовга дуч келди: «олчалар» бунгача кетма-кет саккизта ўзаро учрашувда «қарғалар»га ютқазмаганди ва бу ўйинларнинг ярмида ғалаба ҳам қозонганди. Бу гал ҳам меҳмонлар имкониятларидан максимал фойдаланди. Ҳисобни очган Таверне узоқдан йўлланган зарбадан кейин рикошет сабаб йўналишини ўзгартирган тўпга ҳаммадан олдин етиб борди, кейин эса унинг қанотдан берган узатмаси Тиаунинг автоголига сабаб бўлди. Фақат иккинчи голдан кейингина мезбонлар ўзига келди ва Барнс узоқдаги «тўққизлик»ни аниқ нишонга олиб, жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйин охирида эса айнан унинг узатмасидан кейин Жейкоб Ремси ҳисобни тенглаштирди. «Нюкасл» мағлубияциз сериясини давом эттирмоқда.

Ҳоланд, 26 (1:0)

«Манчестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаш, Гейи, Гвардиол, Ҳусанов, Андерсон, Фернандес (Буадди, 76), Шерки (Фоден, 66), Ндиай (Макайду, 87), Семенё, Ҳоланд

«Ковентри»: Рашуорт, Томас, Пиннок, Аменда, Граймс, Онека (Йиренки, 63), Дасилва (Ҳамер, 85), ван Эвейк, Рудони (Чауна, 63), Мейсон-Кларк (Симмс, 71), Авонийи (Томас-Асанте, 71)

Огоҳлантиришлар: Ҳусанов, 90 – ван Эвейк, 19. Пиннок, 90

Френк Лемпард қўл остидаги «Ковентри» АПЛга қайтишини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди, «Этиҳад»да ҳам бу салбий серияни тўхтатишнинг имкони бўлмади. Шу билан бирга, чемпионшипдан чиққан бу жамоани мутлақо ожиз аҳволда қолди, деб бўлмайди. Аввалига Ҳусановнинг дарвозабонга узатмаси голга айланишига оз қолди, Доннарумма сўнгги лаҳзада дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтмаган тўпга етиб боришга улгурди. Кейинги дақиқада эса Авонийи дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди, бироқ аниқ зарба бера олмади. Фақат бўлим ўрталаридан ўтганида Ҳоланд Семенё ўнг қанотдан дарвозабон ҳудудига оширган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.