Технология

Ҳоккей шайбасига ўхшаш - ОпенАИ илк қурилмасини тайёрламоқда

Ушбу қурилма ЧатГПТънинг жисмоний мужассамланиши сифатида яратилмоқда. У микрофон ва динамиклар орқали овозли мулоқотни қўллаб-қувватлайди, илғор сунъий интеллект моделлари эса мулоқотнинг максимал даражада табиий бўлишини таъминлайди.

ОпенАИ компанияси ўзининг илк қурилмасини яратмоқда, у хоккей шайбасига ўхшаш кўринишга эга бўлади.

Аппле компаниясининг собиқ бош дизайнери Жонй Иве билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган ОпенАИънинг биринчи қурилмаси ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Блоомберг нашрининг хабар беришича, бу тахминан хоккей шайбаси катталигидаги, дисплейсиз ихчам ақлли динамик бўлади. Янги маҳсулот "пончик"ни эслатувчи ғайриоддий шаклга эга бўлиб, унинг нархи 300-400 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ушбу қурилма ЧатГПТънинг жисмоний кўриниши сифатида яратилмоқда. У микрофон ва динамиклар орқали овозли мулоқотни қўллаб-қувватлайди, илғор сунъий интеллект моделлари эса мулоқотнинг максимал даражада табиий бўлишини таъминлайди. Вақт ўтиши билан тизим ўз эгасини яхшироқ таниб, унинг одатларига мослашиб боради.

Гаджетнинг асосий хусусиятларидан бири корпусининг ҳаракатланувчи элементлари бўлади. Улар ўз ҳолатини ўзгартириб, қурилманинг фойдаланувчига жавоб бераётганини ёки бирор амални бажараётганини кўрсатиб туради. Буни динамикнинг буйруқларни тинглаётганини билдирувчи ёруғлик индикаторлари тўлдиради.

Манбаларга кўра, янги қурилма атроф-муҳитни идрок этиши учун камера ва датчиклар тўплами билан ҳам жиҳозланади. Ўрнатилган аккумулятор туфайли уни хонадан хонага бемалол олиб юриш мумкин бўлади, корпуси эса премиум пардозли металлдан ясалади.

Қурилманинг ташқи кўриниши учун Жонй Иве ва унинг ЛовеФром дизайн-студияси масъул. ОпенАИ "ио" стартапини сотиб олгач, лойиҳага Апплеънинг бир нечта собиқ дизайнерини жалб қилди.

Янги тафсилотлар Аппле ва ОпенАИ ўртасидаги суд жараёни фонида пайдо бўлди. Купертиноликлар компанияни аппарат маҳсулотларини ишлаб чиқишда тижорат сирларидан фойдаланганликда айбламоқда, бироқ ОпенАИ бу айбловларни рад этяпти. Компания вакиллари "Апплеъда мавжуд бўлган ҳар қандай маҳсулотдан мутлақо янги ва фарқли" нарса яратаётганини таъкидлади.

Рақобатчилар билан таққослаганда, бу қурилма анча қиммат бўлади. Таққослаш учун, Амазон ақлли динамикларининг аксарияти 40 доллардан 240 долларгача туради. Шу билан бирга, мутахассислар бундай қурилмалар бозори анча вақтдан бери мураккаб ҳисобланишини ва ишлаб чиқарувчиларга ҳар доим ҳам фойда келтиравермаслигини таъкидламоқда.

Гаджетнинг расмий тақдимоти шу йил кутилмоқда, сотувлар эса сўнгги маълумотларга кўра, 2027-йилда бошланиши керак. Бу ОпенАИ аппарат маҳсулотлари оиласининг биринчи қурилмаси бўлиши тахмин қилинмоқда.