Дунё

Ҳитлернинг Бавария тоğларидаги уйи ёниб кетди

Полиция уйга öт қöйиşда гумонлаб, бир киşини қöлга олган.

Ҳитлернинг Бавария тоғларидаги уйи ёниб кетди

Бавария Алп тоғларида «Бургут уяси» номи билан танилган тарихий бино ёниб кетди — бу уйдан 1930-йиллар охирида фашистик Германия раҳбари Адолф Ҳитлер фойдаланган.

Ёнғин 23-октабр куни кечқурун бошланган ва тонгга қадар давом этган. Маҳаллий полиция тоғ тепасидаги ушбу уйга етиб боришдаги қийинчиликлар ёнғинни ўчиришга тўсқинлик қилганини маълум қилган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борганда уй аллақачон аланга ичида қолганди. Уни ўчириш учун ўт ўчириш хизматининг 200 га яқин ходими жалб этилган.

Полициячилар уйга ўт қўйиб юборилган деган версияни кўриб чиқмоқда. Уй яқинида турган бир киши қўлга олинган, ҳозирда полиция унинг воқеага алоқадорлигини текширмоқда.

Келштейнҳаус деб номланган ва кўпроқ «Бургут уяси» номи билан машҳур бўлган бу уй 1937-38 йилларда нацистлар раҳбариятининг Оберзалсберг тоғли раёнидаги ёпиқ комплекси ҳудудида қурилган ва Адолф Ҳитлернинг қароргоҳларидан бири ҳисобланган.

Денгиз сатҳидан 1834 метр баландликдаги бу бино аввалига хорижий меҳмонларни қабул қилиш учун майдон сифатида фойдаланилиши кўзланганди, аммо амалда Ҳитлер ва унинг яқинлари учун дам олиш маскани бўлиб қолади.

Ҳитлер айнан шу ерда ҳарбий қўмондонлар билан биргаликда 1941-йилда СССРга бостириб кириш режаси тузилган учрашувни ўтказганди. Бундан ташқари, бу ҳудуддан у жониворлар ва табиатни севувчи инсон сифатида тасвирланган тарғибот филмларини суратга олиш учун фойдаланилган.

Бино Ҳитлер даврининг 1945-йилги бомбардимонлардан кейин сақланиб қолган кам сонли ёдгорликлардан бири эди. Кейинроқ бу уруш ҳақидаги филмларда фойдаланиладиган муҳим жойлардан бири бўлиб қолади.

Шунингдек, сайёҳлар орасида машҳур бўлган зиёратгоҳлардан бирига айланганди. 1952-йилдан буён бу ер сайёҳлар учун ресторанига эга тоғ уйи сифатида хизмат қилиб келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.