Ҳиндистонда самолёт командири гиёҳванд модда таъсирида учгани маълум бўлди
У парвоз чоғида ўзини назорат қила олмай қолган, самолёт эса баландликни кескин йўқотган.

Ҳиндистонда Аир Индиа авиакомпаниясининг йўловчи самолёти командири гиёҳванд модда таъсирида бўлгани сабабли ҳалокатга учрашига оз қолди.
Воқеа 4-август куни содир бўлган. Тҳе Тимес оф Индиа нашрининг хабар беришича, Таиланднинг Пхукет шаҳридан Ҳиндистон пойтахти Ню Деҳлига учаётган Аирбус А320нео самолётининг командири тўсатдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва унга борт кузатувчиси томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шу вақтда лайнер баландликни йўқотиб, кескин пастга тушган. Салондан олинган видеоларда юкхоналар эшиги очилиб, буюмлар сочилиб кетгани ва айрим йўловчилар жароҳат олгани кўринади.
Самолёт аеропортга қўнганидан сўнг 20 нафар йўловчи ва экипажнинг тўрт аъзоси тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, 17 киши шифохонага ётқизилган.
Дастлаб авиакомпания раҳбарияти ҳодисанинг ҳақиқий сабабини яширишга уриниб, буни самолётнинг турбулентлик зонасига тушиб қолгани билан изоҳлаган. Бироқ, текширувлар давомида самолётнинг биринчи учувчиси марихуана истеъмол қилгани аниқланган. Ўтказилган тест унинг организмида гиёҳванд модда борлигини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, бу вазиятда фақат иккинчи учувчи бошқарувни ўз қўлига олгани ва самолётни белгиланган манзилга олиб боргани уни авиаҳалокатдан сақлаб қолган.

