Маҳаллий

Ҳаво ҳарорати қачон пасайиши мумкинлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда август ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиш муддатлари эълон қилинди.

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйлаб иссиқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 38-41 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42-43 даражагача кўтарилади. Бу июл охири ва август бошидаги иқлимий меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

1-2-август кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳарорат пасайиши бошланади.

Бу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, ёғингарчилик бўлмайди. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин.

Кейинги ҳафтада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши кузатилади.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 31-июлдан 2-августгача кундузи ҳаво ҳарорати асосан 37-40 даража, кечаси эса 23-26 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.