Лайфстайл

«Ҳар бир хонадонда кутубхона»: Асахий бир миллион хонадонда «кутубхона» қилмоқчи

«Ҳар бир хонадонда кутубхона» ташаббуси доирасида Асахий Боокс 50 та сараланган китобдан иборат тайёр уй кутубхонасини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етказиб бермоқда. Ташаббус ҳозирга қадар 5 000 дан ортиқ оилага етиб борган. Мақсад - миллион хонадон.

«Ҳар бир хонадонда кутубхона»: Асахий бир миллион хонадонда «кутубхона» қилишни режалаштирмоқда

Янги уй қурган ёки кўчиб ўтган оила одатда биринчи навбатда нималарни харид қилади? Газ плита, музлаткич, кир ювиш машинаси, телевизор. Бу рўйхатда китоб жавони жуда кам учрайди.

Бунинг сабаби кўпинча маблағда эмас. Одатда китоб жавони ҳанузгача «кўп ўқийдиганлар»га хос буюм, зиёлилик белгиси сифатида қабул қилинади. Музлаткичсиз уйни тасаввур қилиш қийин, китобсиз уй эса ҳеч кимни ҳайратга солмайди.

Ўзбекистондаги энг йирик интернет-дўконлардан бири — Асахий бошлаб берган «Ҳар бир хонадонда кутубхона» ташаббуси айнан шу қарашни ўзгартиришни кўзлайди: уй кутубхонаси музлаткич ва телевизор қаторида ҳар бир оиланинг оддий жиҳозига айланиши керак.

Бу ташаббус китобхонлар учун эмас, аксинча, уйида ҳали китоб жавони бўлмаган оилалар учун ўйлаб топилган. Бундай оилалар учун энг катта тўсиқ — «қайси китобдан бошлаш керак?» деган савол.

Шу сабаб китоблар олдиндан танлаб олиниб, битта тўпламга жамланган. Оила фақат буюртма беради — 50 та китоб эшиккача етказиб берилади.

«Кутубхона» тўплами оилалар эҳтиёжидан келиб чиқиб бир йўналишни қамраб олади.

Ўзбек адабиёти:

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз», Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси», Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар», Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб».

Жаҳон адабиёти:

Жорж Оруеллнинг «1984» ва «Молхона», Пауло Коелонинг «Алкимёгар», Рей Бредберининг «Фаренгейт бўйича 451°».

Ҳаёт, пул ва шахсий ривожланиш ҳақида:

Жеймс Клирнинг «Атом одатлар», Девид Бахнинг «Латте омили», Малколм Гладуеллнинг «Зукколар ва ландавурлар».

Уйдаги китоблар бола келажагига қанчалик таъсир қилиши социологлар томонидан ўнлаб йиллардан бери ўрганиб келинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.