Ҳанси Флик “Барселона” мураббийлари орасида ХХИ аср рекордини ўрнатди

Ҳанси Флик “Барселона” мураббийлари орасида ХХИ аср рекордини қайд этди
Испания Ла Лигасининг 6-турида Каталониянинг “Барселона” клуби “Расинг”ни 7:2 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик учун жамоани бошқарган 124-учрашувдаги 95-ғалаба бўлди. Таъкидлаш жоиз, немис мутахассиси қўл остида жамоа ўтказилган ўйинларнинг 77 фоизида ғалаба қозонган.
Стац Фоот нашри маълумотига кўра, бу Каталония клуби мураббийлари орасида ХХИ асрдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Флик ушбу натижа билан собиқ бош мураббий Луис Энрикенинг рекордини (76 фоиз) янгилади.
Диққатга сазовор томони шундаки, бу Флик фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эмас. Немис мутахассиси 2019–2021-йилларда “Бавария”ни бошқарган ва мюнхенликлар билан бундан ҳам юқори — 81 фоизлик натижага эришган. Ўшанда у жамоани жами 86 марта майдонга бошлаб тушган ва шундан 70 тасида ғалаба қозонган (7 та дуранг ва 7 та мағлубият).
Маълумот учун, Ҳанси-Дитер Флик “Барселона” постини 2024-йил ёзида қабул қилиб олган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028-йил ўрталаригача мўлжалланган. Испания Ла Лигасининг 2026/27-йилги мавсуми 6-туридан сўнг каталонияликлар 18 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

