Лайфстайл

Ҳаммага ҳам мумкин эмас: омега-3 ни кимлар эҳтиёткорлик билан қабул қилиши керак?

Ҳаммага ҳам тўғри келавермайди: омега-3 ни кимлар эҳтиёт билан қабул қилиши керак?

Бугунги кунда омега-3 ёғ кислоталари етишмовчилиги кенг тарқалган муаммо ҳисобланади. Айрим тадқиқотларга кўра, ғарб мамлакатларида одамларнинг 70-80 фоизигача қисми ушбу муҳим озуқа моддаларини овқат орқали етарли миқдорда олмайди. Россиялик трихолог Анна Аверкина омега-3 оддий мода эмас, балки зарур қўшимча эканини таъкидлайди.

Организмда омега-3 камлиги тери ва сочларнинг қуришига олиб келиши мумкин, бу эса кўпинча соч синиши ва тўкилиши билан бирга кузатилади.

“Омега етишмаслиги экзема ва псориаз каби терининг яллиғланиш ҳолатларини кучайтиради. Тирноқ мўртлашиши ва секин ўсиши ҳам омега-3 етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин”, дея тушунтиради у.

Шифокор айтишича, омега-3 руҳий саломатликни сақлашда муҳим рол ўйнайди, унинг етишмаслиги эса депрессияга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, омега-3 танқислиги юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, чунки улар холестерин ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.

“Омега-3 нинг тавсия этилган суткалик дозаси ёш, жинс ва саломатлик ҳолатига қараб ўзгаради. Катталарга кунига 250-500 мг га яқин ЭПА ва ДҲА (докозагексаен ва эйкозапентаен кислоталари) комбинациясини истеъмол қилиш тавсия этилади. Аниқ тиббий кўрсатмаларга эга бўлган одамлар ёки ҳомиладор аёллар учун доза юқори бўлиши мумкин, аммо бунда шифокор билан маслаҳатлашиш керак”, дейди эксперт.

Кўп ҳолларда омега-3 ни мунтазам қабул қилиш мумкин. Сабаби, улар организм мустақил синтез қила олмайдиган ва ташқи манбалардан олиши керак бўлган асосий озиқ моддалардир. Бироқ бунда ҳам бир нечта жиҳатларни инобатга олиш зарур.

“Симоб ва бошқа токсинлардан тозаланган, айниқса, балиқдан тайёрланган сифатли омега-3 қўшимчаларини танланг. Тавсия этилган дозага риоя қилиш ҳам муҳим. Ҳаддан ташқари юқори дозалар қонни суюлтириши ва бошқа ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Уларни узоқ вақт қабул қилишни бошлашдан олдин ҳар доим шифокор билан маслаҳатлашиш керак”, дея қўшимча қилади у.

Мутахассиснинг таъкидлашича, омега-3 айниқса болаларда мия ва кўриш қобилиятининг ривожланиши учун муҳимдир. Танқислик диққатни жамлаш ва ўқиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Омега-3 ҳомила ва чақалоқ асаб тизимининг тўғри ривожланиши учун зарур. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида омега-3 шаклларидан бири бўлган ДҲА ни кўпайтирилган миқдорда қабул қилиш тавсия этилади.

Кекса ёшдагиларда омега-3 когнитив функсияларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, деменсия ва Алсгеймер каби ёшга боғлиқ дегенератив касалликлар ривожланиш хавфини камайтириши мумкин.

“Денгиз маҳсулотлари — лосос, скумбрия, сардина ва тунес омега-3 га бой маҳсулотлар ҳисобланади. Шунингдек, зиғир уруғи, чиа, ёнғоқ таркибида алфа-линолен кислотаси (АЛА) мавжуд бўлиб, у организмда қисман ЭПА ва ДҲА га айланиши мумкин. Балиқ ёғи ва сув ўтларидан олинадиган мой ҳам мазкур моддага бой”, дейди Аверкина.

Шифокорнинг айтишича, омега-3 ёғ кислоталари оксидланишга мойил бўлиб, бу зарарли эркин радикаллар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Қўшимчаларни салқин, қоронғи жойда сақлаш ва яроқлилик муддатини кузатиб бориш керак.

Ёдда тутингки, омега-3 нинг юқори дозаси қонни суюлтириши мумкин, агар антикоагулянтлар қабул қилсангиз ёки операцияга тайёрланаётган бўлсангиз, буни ҳисобга олиш муҳим. Шунингдек, баъзи одамларда омега-3 жиғилдон қайнаши ёки диарея каби ошқозон-ичак тизими бузилишларига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда қўшимчаларни овқат билан бирга қабул қилиш тавсия этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.