Ҳафталик об-ҳаво: ҳудудларда иссиқ, тоғларда ёмғир ва қор ёғади
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 14–17 октябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳафталик об-ҳаво: ҳудудларда илиқ, тоғларда ёмғир ва қор
Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида кутилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: ўзгарувчан ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +8°…+13°, кундузи +21°…+26° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари: ўзгарувчан ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +8°…+13°, кундузи +22°…+27° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари: ўзгарувчан ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +10°…+15°, кундузи +20°…+25° бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари: ўзгарувчан ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +10°…+15°, кундузи 14 октябрда +23°…+28°, 15-17 октябрда +25°…+30° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: ўзгарувчан ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +8°…+13°, кундузи +20°…+25° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: ўзгарувчан ҳаво, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол Ғарбдан шарққа ўзгариб 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Харорат кечаси +5°…+10°, кундузи +14°…+19° бўлади.

