Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шу ҳафтада қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Айрим кунларда баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +32…+37 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво прогноз қилинмоқда
Жорий иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет.
Айрим кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ва 10−11 сентябрь кунлари Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат фони анча барқарор бўлиб қолади: кечаси — +15…+20 даража, кундузи — +32…+37 даража атрофида бўлади. Шимоли-ғарбда кундузги ҳарорат +30…+33 даражадан +25…+28 даражагача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда 7 ва 11 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол тезлиги 7−12 м/с, 8−10 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларида, 11 сентябрда эса республиканинг айрим жойларида 13−18 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкентда бироз ўзгарувчан булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Устувор ҳарорат кечаси +17…+20 даражани ташкил этади, кундузи кўрсаткичлар +32…+34 даражадан +35…+37 даражагача ўзгариб туради. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

