Ғузорда «Лола ва кабоб», Кўкдалада «Чиял яхна» фестиваллари ўтказилади
Табиати билан Ғелонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига

Ғузорда «Лола ва кабоб», Кўкдалада эса «Чиял яхна» фестиваллари ташкил этилади.
Қашқадарёга йилига 6 миллион туристни жалб қилиш учун барча шароит мавжуд. Йил бошидан буён вилоятга 2,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган, фақат Ғелон қишлоғининг ўзига келганлар сони 500 мингга етган.
Татаристон билан ҳамкорликда Ғелондаги тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини келаси йили ишга тушириш режалаштирилган. Табиати Ғелонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари қайд этилди.
Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида тоғ дарёлари асосида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш мумкинлиги айтилди.
Масъулларга ушбу олти қишлоқ бўйича бир ой ичида мастер-режа тайёрлаб, 1 мартдан 50 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Шунингдек, ҳар баҳор Ғузорда «Лола ва кабоб», Кўкдалада «Чиял яхна» гастрономик фестивалларини ўтказиш йўлга қўйилади.

